Latest news

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  0 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  8 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  33 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  12 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

Германиянинг ноябрь ойидаги ўйинлар учун таркиби маълум News

Германиянинг ноябрь ойидаги ўйинлар учун таркиби маълум

Нойер ҳозирча рўйхатдан тушиб қолди.

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ноябрь ойидаги йиғинга 27 нафар футболчини чақирди. Бундестим Туркия (18 ноябрь) ва Австрия (21 ноябрь) билан ўйнайди. Нагельсманн яқинда оғир жароҳатидан фориғ бўлган Мануэль Нойерни безовта қилиб ўтирмади.

Дарвозабонлар: Оливер Бауманн («Хоффенхайм»), Янис Бласвих («РБ Лейпциг»), Марк-Андре тер-Штеген («Барселона»), Кевин Трапп («Айнтрахт Франкфурт»).

Ҳимоячилар: Робин Госенс («Унион»), Бенжамин Хенрихс («РБ Лейпциг»), Матс Хуммельс («Боруссия Дортмунд»), Антонио Рюдигер («Реал» Мадрид), Никлас Зюле («Боруссия Дортмунд»), Жонатан Та («Байер»), Малик Тшау («Милан»).

Ярим ҳимоячилар: Роберт Андрих («Байер»), Юлиан Брандт («Боруссия» Дортмунд), Крис Фюрих («Штутгарт»), Леон Горецка («Бавария»), Паскаль Гросс («Брайтон»), Илкай Гюндоган («Барселона»), Кай Хаверц («Арсенал Лондон»), Йонас Хофман («Байер»), Йозуа Киммих («Бавария»), Феликс Нмеча («Боруссия Дортмунд»), Лерой Сане («Бавария»), Флориан Вирц («Байер»).

Ҳужумчилар: Марвин Дукш («Вердер»), Никлас Фюллькруг («Боруссия» Дортмунд), Серж Гнабри («Бавария»), Томас Мюллер («Бавария»).

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси Евро-2024 мезбони сифатида саралашда қатнашмайди. Аммо ёмон натижалар туфайли сентябрь ойида Ханс-Дитер Флик ишдан бўшатилди. У ишдан бўшатилган тарихдаги биринчи Германия терма жамоаси мураббийига айланди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика