Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  23 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Германиялик қалқон - Матс Хуммельс! News

Германиялик қалқон - Матс Хуммельс!

Эртага Германиянинг энг яхши ҳимоячиларидан бири Матс Хуммельс ўзининг таваллуд айёмини нишонлайди.

Шу муносабат билан футболчи ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Матс Юлиан Хуммельс (нем. Mats Julian Hummels; 1988 йилнинг 16 декабрида, Бергиш-Гладбах, Германия Федератив Республикасида туғилган) — германиялик футболчи, мюнхеннинг "Бавария" клуби ва Германия терма жамоаси футболчиси.

Мюнхеннинг "Бавария" клуби тарбияланувчиси. Отаси Херман Хуммельс ҳам ўша ерда мураббий сифатида фаолият олиб борган.

2005 йилдан бошлаб икки йил давомида "Бавария-2" сафида регионал лигада иштирок этиб  42 та ўйинда 5 та гол киритишга муваффақ бўлган. 2006/07 йилги мавсумдан бошлаб "Бавария"нинг асосий таркиби билан шуғулланишни бошлайди. 2007 йилда "Бавария" билан 2 йиллик шартномага имзо чекади. Ўша йилнинг 19 майида Бундеслигада илк маротаба майдонга тушади. Унинг дебюти "Майнц"га қарши ўйинга тўғри келганди. Ўшанда мюнхенликлар 5:3 ҳисобида ғалаба қозонгандилар.

2008 йилда эса ижара асосида Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига кўчиб ўтади. Чунки, ёш ҳимоячига мюнхенликларнинг асосий таркибидан жой топилмаганди. Юрген Клопп қўл остидаги "Боруссия"да у тезда жамоанинг асосий таркиб футболчисига айлана олди.



2010/11 йилги мавсумда эса Матс жамоаси билан Бундеслига чемпионлигини қўлга киритди. Ўшанда "Боруссия" мавсум давомида сифатли футбол намойиш этган, Хуммельс эса чемпионат якунларига кўра энг яхши ҳимоячилардан бири бўла олганди. Навбатдаги мавсумда ҳам дортмундликлар чемпионликни қўлга кирита олдилар. Шунингдек, Германия Кубоги соҳибига ҳам айланади. Ўшанда финалда "Бавария" 5:2 ҳисобида таслим этилганди. Келаси мавсумда эса "Боруссия" совринлар қўлга кирита олмади, лекин, ЕЧЛда финалгача етиб борган ва ҳал қилувчи ўйинда принципиал рақиб - "Бавария"га имконият бой берилади.

2014/15 йилги мавсум олдидан эса Хуммельс "Боруссия"нинг янги сардори этиб тайинланади.

2016 йилнинг 10 майида эса "Бавария"га кўчиб ўтади ва клуб билан 5 йиллик шартномага имзо чекади. Айни пайда "Бавария" шарафини ҳимоя қилмоқда.



Эришган ютуқлари:

"Боруссия Д"

Германия чемпиони: 2011, 2012

Германия кубоги соҳиби: 2012

Германия суперкубоги соҳиби: 2013, 2014

ЕЧЛ финалчиси: 2013



"Бавария"

Германия суперкубоги соҳиби: 2016


Германия терма жамоаси



Жаҳон чемпиони: 2014

Европа чемпионати бронза медали соҳиби: 2012, 2016


Википедия маълумотлари асосида тайёрланди


Футболга оид тезкор ва муҳим хабарлар сайтимизнинг Telegram'даги саҳифасида! Обуна бўлишни тавсия этамиз > > > TELEGRAM'ДАГИ КАНАЛИМИЗ

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика