Германияда ўйнаётган футболчиларимиз ҳақида биласизми?
22 jan 2018 12:29
News
Германияда ўйнаётган футболчиларимиз ҳақида биласизми?
Турли ҳисоб-китобларга кўра Собиқ Иттифоқ тарқалиб кетгач Германияга миллиондан икки миллионгача немислар кўчиб кетишганди. Уларнинг каттагина қисми Ўрта Осиёдан бўлишган. Агар биринчи авлодга футболга қизиқиш у қадар катта бўлмаган бўлса ҳам, уларнинг фарзандлари яхши футбол ўқувини олиб Германиянинг кучли клубларида ўйнашни бошлашмоқда.
Антон Валдемарнинг ота-онаси ўша пайтда Ўзбекистондан Германияга кўчиб кетган эди. Бугунги кунда у Германия Бундеслигасида иштирок этаётган "Ганновер" клубининг асосий футболчисига айланиб олган. 21 январь кунги "Шальке"га қарши 1:1 ҳисобида тугаган ўйин, бу мавсумдаги 18-учрашув бўлди. Валдемар ҳозирга қадар Бундеслигада жами 26та, иккинчи Бундеслигада 32та ўйин ўтказишга улгурди.
Schalke 04 Marko Pjaca - 16' |
1. Bundesliga . Round 19 21/01/2018, 22:00 1
:
1
Finished
|
Hannover 96 Niclas Fuellkrug - 86' |
Stadium: VELTINS-Arena, 60650 spectators
Referee: Martin Petersen
21 ёшли марказий ҳимоячи бир қатор клублар эътиборига тушиб бўлди. Германия ОАВ хабарига кўра мамлакатнинг кучли 4та клуби "Ганновер"га Антоннинг трансфери борасида таклиф билан чиқишган.
Аммо клуб президенти Мартин Кинд у билан хайрлашишни хаёлига ҳам келтирмаяпти. Бундан ташқари яқиндагина Вальдемар клуб билан шартномасини 2021 йилга қадар узайтирди. Transfermarkt.de нашри Антон Вальдемарни ҳозирги кунда 6,5 миллион еврога баҳоланмоқда. Ўтган йил январь ойида унинг трансфер нархи ушбу сайт томонидан 1,5 миллион еврога баҳоланган эди.
Қуйидаги видеода Антон Вальдемарнинг ҳимоядаги ҳаракатларини кузатиш мумкин
TAS-IX
TAS-IX эмас
Яна бир Ўзбекистонга алоқадор бўлган 25 ёшли Мануэль Янцер иккинчи Бундеслигасида иштирок этаётган "Хольштейн Киль" клуби сафида бу мавсум 4та ўйин ўтказди. Кейин эса оғир жароҳат олиб сафдан чиқди. Айни пайтда у даволаниш ва тикланиш билан банд. Янцернинг ота-онаси Ўзбекистонга алоқадорлиги аниқланди. У ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳисобланади. "Хольштейн Киль" агар шундай давом этадиган бўлса кейинги мавсум Бундеслигада ўйнаши мумкин. Айни пайтда клуб 18та ўйиндан сўнг 33 очко билан мусобақа жадвалинингиккинчи поғонасида бормоқда.
Владислав Гойхман
Comments