Latest news

21:55"Фенербахче" "Фиорентина" футболчисини 10 млн еврога сотиб олмоқчи  0 21:33"Интер"нинг собиқ эгалари Португалия клубини сотиб олмоқчи  0 21:02Арнаутович ҳам Фабрегаснинг шогирдига айланиши мумкин  0 20:40"Челси" Лукаку борасида АПЛ клуби билан келишиб олди  2 20:18"Локомотив" янги футболчиларни таништирди ГАЛЕРЕЯ  0 20:00"Ньюкасл" янги мавсум учун сафар либосини намойиш қилди  0 19:38Расман: Килиан Мбаппе Европадаги энг ёш президентга айланди  2 19:18"Агар сенда "Милан" варианти бўлса, ўйлаб ўтирма!"  0 18:50Расман: Фёдор Чалов — ПАОК футболчиси!  1 18:34Расман: Страхиня Павлович — "Милан" футболчиси  1 18:08"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Камолов Жалолиддин  0 17:52"Вильярреал" ҳимоячиси АПЛга кўчиб ўтади  0 17:30Валерий Кичин: "Александр Крестининнинг қўнғироғидан сўнг "Локомотив"га ўтишим ҳал бўлди"  0 17:00Ханданович "Интер" ўсмирлар жамоасида иш бошлади  0 16:41Эшитдик-да! Ўзбекистон ОТЖ сардори Жасур Жалолиддинов тез орада легионерга айланади  28

Германия тўрт карра Жаҳон чемпиони! News

Германия тўрт карра Жаҳон чемпиони!

Бразилиядаги Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Финалда Аргентина терма жамоасини қўшимча бўлимларда урилган гол туфайли Германия терма жамоаси тўртинчи марта Жаҳонда тенгсиз бўлди.

21-дақиқада ҳимоячи томонидан ташлаб берилган тўпни Игуаин дарвозага йўллай олмади! Бирга бир вазият эди. 29-дақиқада Игуаин ўйиндан ташқари ҳолатда туриб гол урди, ҳакамлар бу голни инобатга олишмади.

37-дақиқада чап қанотдан оширилган тўпни Шюрлле дарвозага йўллади, аниқ ва кучли зарбадан сўнг Ромеро ўзини кўрсатди.



42-дақиқада Маскеранонинг хатосидан сўнг немислар олдинга ўтишди. Озил ажойиб ҳаракат билан тўпни Кроосга оширди, Тонининг зарбаси аниқ чиқди, лекин Ромеро бекорга дарвозада тургани йўқ. Бўлим сўнггида бурчакдан узатилган тўпни Ховедес боши билан дарвозага зарба берди, устун Аргентинани қутқарди.

Иккинчи бўлим бошида ҳимоячилардан қочиб кетган Месси бирга бир вазиятдан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Асосий вақтда ҳеч бир жамоа гол ура олмади.



Қўшимча бўлим бошида Шюрлленинг зарбасидан сўнг дарвозбон жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 97-дақиқада Паласио тўпни Нойернинг устидан ташлади, аммо тўп дарвозага бормади!

112-дақиқада Шюрлле чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Гётце бу ерда тўпни ҳавода тўхтатиб ерга тушурмай дарвозани ишғол қилди - 1:0.

Шундай қилиб Германия Жанубий Америкада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган биринчи Европа жамоасига айланди. 



ЖЧ-2014. Финал
ГЕРМАНИЯ — АРГЕНТИНА 1:0
13 июль. 23:55
Рио-Де-Жанейро. “Маракана” стадиони.
Бош ҳакам:
Никола Риццоли (Италия)
ГОЛ: Гётце 112.
Германия: Нойер, Лам, Боатенг, Хуммельс, Хеведес, Крамер (Шюрлле, 30), Швайнштайгер, Мюллер, Кроос, Озил (Мертесакер, 120), Клозе (Гётце, 87)

Аргентина: Ромеро, Сабалета, Демикелис, Гарай, Рохо, Маскерано, Биглия, Перес (Гаго, 86), Месси, Лавесси (Агуэро, 46), Игуаин (Паласио, 78)

Огоҳлантиришлар: Швайнштайгер 29, Ховедес 33, Маскерано 65, Агуэро 66

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика