Германия клуби Шомуродов учун курашга қўшилди
01 sep 2022 18:38
News
Германия клуби Шомуродов учун курашга қўшилди
"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Штутгарт" сафига ўтиши мумкин.
Бу ҳақда таниқли журналист Руди Галетти хабар бермоқда.
Маълумотларга қараганда, "Штутгарт" Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовни қўлга киритиш учун бел боғлаган.
Эслатиб ўтамиз, "Штутгарт" Германия Бундеслигаси 4 туридан сўнг 3 очко билан 12-поғонада бормоқда.
Италия ОАВ тарқатган сўнгги хабарларга кўра, "Монца" бош директори Адриано Галлиани клуб Шомуродов трансфери бўйича "Рома" билан келишмагани ва бу бўйича иш олиб борилмаётганини таъкидлаган.
Аввалроқ инсайдер Николо Скира Шомуродов "Монца"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Link :
Source : Calciomercato
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Comments