Latest news

08:30Расман: «Қизилқум»ни яна 4 нафар футболчи тарк этди  0 08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  7 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2

ГЕРМАНИЯ - ГАНА 2:2. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ News

ГЕРМАНИЯ - ГАНА 2:2. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Германия ва Гана ўртасидаги баҳснинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ЖЧ-2014. “G” гуруҳи. 2-тур
ГЕРМАНИЯ – ГАНА  2:2
Форталеза. “Кастелан” стадиони
Бош ҳакам:
Сандро Риччи (Бразилия)
Голлар:
Гётце 52, Клозе 72 - А.Айю 55, Асамоа Гьян 63
Германия:
1.Нойер, 20.Боатенг (21.Мустафи, 46), 17.Мертесакер, 5.Хуммельс, 4.Хеведес, 16.Лам, 18.Кроос, 6.Хедира (7.Швайнштайгер, 70), 8.Озил, 19.Гётце (11.Клозе, 70), 13.Мюллер.

Гана:
16.Дауда, 3.Гьян, 7.Атсу (22.Вакасо, 74), 9.Кевин Принц Боатенг (Жордан Айю, 52), 10.Андре Айю, 11.Мунтари, 17.Рабиу (8.Баду, 78), 19.Менса, 20.Асамоа, 21.Бойе, 23.Аффул.

                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          
ЯНГИЛАШ

Сизлар билан ўйинни Нарзулла кузатиб борди. Бугун дуранг бўлди, эртага ғалаба сизга ёрда бўлади!

Ўйин сўнггида Мюллер рақиб билан тўқнашиб кетиб юзидан жароҳат олди. Унга шифо тилаймиз!

90+3. Учрашув якунланди. Жанговор дуранг, иккала жамоа учун бир очко ҳақли натижа! Иккала жамоага ҳам раҳмат! 

90.
Ўйинга 3 дақиқа қўшилди яна уч дақиқа мана шу ажойиб ўйинни кўрамиз

90. КЛОЗЕЕЕЕЕЕ! Унинг зарбаси ноаниқ чиқди, сал қолишга сал қолди!

88. ГЯННННННННННННННН!!! Жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарба хавфли, аммо лекин бироқ ноаниқ чиқди

86. ЖОРДАН! Майкл эмас Айю! Унинг кучли ва аниқ зарбасидан сўнг тўпни Нойер ушлаб олди!

85.
Германия бурчак тўпига эга бўлди, иккала ҳолатда ҳам ҳимоячилар яхши ўйнашди.

83. Мюллер!!! Сал қолса гол урарди, ҳимоячи тўпнга ташланиб хавфли баратарф этди. Учрашув тугаб бормоқда

81.
Иккала жамоага ҳам дуранг керак эмас ғалаба қозонмоқчи иккала томон, кўрамиз ким ютаркин?

79.
Ҳозиргина тушган Бадунинг кучли зарбаси ноаниқ кетди, лекин зарба жуда кучли эди

78. Ўзгариш. Гана.
Рабиу ўрнига Баду тушди

77. Швайнштайгернинг жарима зарбаси ноаниқ кетди!

76.
Клозе бу сафар тўпни ошириб берди, қурбақага ўхшаб сакраган Дауда тўпни қайтариб юборди.

75.
Германия энди учинчи голни уришга шайланмоқда. Ҳужумлар анча хавфли чиқмоқда

73. Ўзгариш. Гана.
Атсу ўрнига Вакасо тушди

72. Бурчак тўпидан сўнг Мирослав Клозе керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлди ва ЖЧдаги ўзининг 15-голини урди ва Роналдога етиб олди.

72. ГОООООООООООЛ, ГОЛ! ГОЛ! ГОЛ! ГОЛ! РЕКОРД! КЛОЗЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕ! МА ЛА ДЕ С! ҚОЙИЛ!

71. Клозе рекорд сари қадам ташлайдими? Кўрамиз

70. Ўзгариш. Германия.
Гётце ўрнига Клозе, Хедира ўрнига Швайнштайгер тушди

69. Гана голдан кейин ҳам ҳужумга ўтмоқда, "наглий"!!

68. ЯНА БИР ВАЗИЯТ!!!
АНДРЕ АЙЮ сал қолса дублга эришарди! Унинг бўйи салгина пастлик қилди

65. ЖОРДАН АЙЮ!!! ЗАРБАААААААААА! НОЙЕР! Чап қанотдан катта тезликда олдинга ўтиб зарба берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

64.
Ухламаганларга минг раҳмат, мана сизлар учун ажойиб голлар шоуси. Томоша қилинг роҳатланинг. Бу айниқса Ганага мухлислик қилган кам сонли инсонлар учун ёқимли

63. Гана футболчилари ўйнашмоқда! Рақсга тушишмоқда. Бугун байрам, бугун байрам, нананананана!

63. ГООООООООООООООООООЛ !ГООООООООООЛ! ГОООООООООООООЛ! ГЬЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯН! 1:2

60.
Мустафи ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига тўпни оширди, дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

58.
Мунтари бурчак байроқчаси томонида бошқа дарвозани кўриб қолди шекилли, зарба ўшаёққа қараб кетди

56.
Давом этинг мистер элчи биз барча гапларингизга қўшиламиз. Голлар уришда давом этинглар!

55. Аффулнинг пасидан сўнг Андре Айю кал боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:1.

55. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛЛ! АНДРЕ АЙЮ !!!! 1:1

53.
Майдонга мухлис тушиб кетди, ана бўмасам! У Мунтарини ёнига бориб сўрашди ва майдондан олиб чиқиб кетилди .

53.Ўзгариш. Гана.
Боатенг ўрнига Жордан Айю тушди

52. Жарима майдонига узатилган тўпни Гётце ғалати тарзда дарвозага йўллади 1:0.

52. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛЛ! ГЁТЦЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕ!

48.
Ўйиндан олдин Германия 4та, 5та гол уради деганлар Гана ҳам майдонда ўйнашини ўйлашганмикин?

47.
Германиялик ёш асссал мухлиснинг ўртадаги тиши йўқ экан, у ҳужумга ўтинглар деяпти,

46. Иккинчи бўлим бошланди.

46. Ўзгариш. Германия.
Жером Боатенг ўрнига Шкодран Мутсафи тушди

Уйқуни ўчирадиган расм



45. Дастлабки бўлим тугаб қолди, тезда ўтгандек туюлди. Ҳозирча 0:0. Иккинчи бўлимда гол кўришга умид қиламиз. Ухлаб қолган "ўрис")))

44.
Гана ҳужум қилди, хавфли бўлди, бироқ охирги зарба ноаниқ кетди

43.
Эрталаб соат 8да сайтимиз вакиллари ОАВ кунига бағишланган мусобақадаги иштирокини бошлайди. Аммо бугун соат 3да бўладиган ўйин ҳам матнли трансляция қилинади. Биз одаммасмиз)))

42.
Дастлабки бўлим тугаб бормоқда. Бугун биринчи бўлимларда гол бўлмайдими дейман. Аргентина ва Эрон баҳсидаям шундай бўлганди

40.
Германия катта куч билан ҳужумда, Мюллер чапдан жарима майдонига тўпни оширди, Гётце тўпга улгармади. Ўнгдан Боатенг тўпни узатди, ҳимоячилар қайтаришди

38.
Хедира майдонда ётибди, мухлисалар эса унга меҳр шафқат кўзи билан қарашмоқда

37.
Ганаликлар ҳимояда кўп хатога йўл қўйишмоқда. Ҳозир Гётценинг зарбаси аниқ чиқди, посбон тўпни ушлаб олди.

35. Лам-Озил комбинациясидан сўнг Месут тўпни жарима майдони марказидаги Мюллерга оширди, ҳимоячилар "на чеку"!

34. Гьяяяяян! Нима бу?
Чап қанотдан ҳимоячидан ажойиб тарзда қочиб кетган ҳужумчи дарвозабон қаршисида ўзини йўқотиб қўйди ва ноаниқ зарба берди.

32. МУНТАРИИИИИ! НОЙЕРРРРР! Жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли ва ўта кучли зарбасидан сўнг Нойер тўпни қайтарди. Ҳозирча ўйиндаги энг хавфли вазият!

31.
Гьян ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди. Бу ерда боши билан зарба бериши керак бўлган футболчи бу Асамоа Гьяннинг ўзи эди...

30.
Трибунадаги мухлислар ҳозир анча оммалашган "селфи" тушиш билан овворалар. "Селфи" бу ўзини ўзи расмга олиш

29. ГЁТЦЕ! Марио ўнг қанотда рақиб хатосидан сўнг тўпни олиб жарима майдонига кириб борди. Унинг зарбаси ҳимоячига тегиб дарвоза тўрининг ташқи томонига тегиб чиқиб кетди!

26.
Нимага майдондаги вазиятларни ёзмаяпти бу деяётгандирсиз. Сабаби ёзадиган нарсанинг ўзи йўқ.

25. Талабларга биноан



24.
Германия шошилмасдан ҳужумни ташкил қилмоқда, ҳеч қандай пала партишлик йўқ. Албатта бу ҳозирча, ўйин шу тахлит давом этаверса вазият ўзгариши мумкин

22.
Мюллер ЖЧда гол уриш бўйича мутахассис экани барчага маълум, ҳозирча шу футболчи 8та гол урди

21.
Озил тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига узатди. Мюллер тўпни дарвозага йўллай олмади

19.
Мюллер ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолди. Ҳакам байроғини кўтарди, йўқ оқ байроқни эмас ўзининг байроғини

17. ЗАРБАААААААААААААА!
Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумдан сўнг Хедира жарима майдони ташқарисидан зарба берди, тўпни дарвозабон ушлаб олди

15.
Бугун Мирослав Клозе майдонга тушмади, иккинчи бўлимдаям тушмаса биз хурсанд)

14.
Гана ҳам рақибдан зиғирча ҳайиқмай олдинга ўтиб турибди.

12. Хавфли вазият!
Рабиунинг зарбасидан сўнг тўпни Нойер қайтарди

11.
Германия ўзига келмоқда, Крооснинг зарбаси йўлига Бойе ўзига қабул қилди.

10.
Икки Боатенгнинг отаси ўйиндан олдин ажойиб! интервью берибди: Бугун натижа қандай бўлишидан қатъий назар мен ғолиб бўламан. Энг асосийси ҳеч ким жароҳат олмасин.

8.
Германия ҳозирча қандай қилиб ҳужум қилиш йўлларини излашмоқда. Излаймааааан, излаймааааан деган қўшиқ бўларди

5. Хавфли вазият! Гана! Ўн қанотдан тўп жарима майдонига узатилганидан сўнг Гьян дарвозага зарба берди, анча ноаниқ! 

4.
Нойер бошлаб берган ҳужумни ярим ҳимоячилар давом эттиришди, Мюллерга жарима майдони ичига киришга имкон беришмади, тўхта эй паравоз...

2.
Йоахим Лёв бугун кўк кўйнакда, анча модний одам ўзи бу.

1. Бугун ким ютади? Германиями ёки Ганами? Германия ютадию лекин Ганага мухлислик қилиб кўрингчи нима бўларкин.

- Эшмат ҳалиги нима эди? Ҳая қани кеттик! Ўйин бошланди!


- Кайфиятингиз йўқми? Хафамисиз? Унда босиб босиб ичинг! Айрон ичинг! Анча фойдали ичимлик.

- Иккала давлат маҳиялари янграб ўтди.

- Ҳонимлар ва жаноблар Германия мадҳияси учун туришингизни сўраймиз. Стадион суҳандони шундай деди...

- Кутиб олинглар иккала жамоа футболчилар яшил майдонга тушиб келишмоқда.

- Ўйин вақтида ҳуштак чалиб туриш бразилиялик Сандро Риччига топширилган. 

- Бугун ака ука Боатенглар рақиб сифатида майдонга тушишади. 2010 йилги мундиалда бўлиб ўтган баҳсда Жером Кевин Принц жамоасини мағлуб этганди. Бу сафар нима бўларкин?



- Қани ҳамма уйғонсин! Германия ва Гана ўртасидаги ўйин бошланмоқда. Бу сизга оддий чемпионат ўйини эмас бу Жаҳон чемпионати! 4 йилда бир мартагина бўлади! Уйқуни чой дамлашга жўнатиб юборинг ва маза қилиб ўйинни кузатиб боринг. 

- Олдиндан айтиб қўйиш керак. Агар бугун Германия ғалаба бўлса соат 03:00даги ўйиннинг матнли шарҳи ажойиб бўлади. Сабаби ўша ўйинда Шахбоз Беғамов ишлайди.

- Жамоалар майдонга тушиб келишга ҳозирлик кўришмоқда.

- Хизматингизда Тўлқин аканинг қўшниси Нарзулла бўлади.
- Ўйин соат 00:00да бошланади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика