Германия чемпионати. “Боруссия”нинг ғалабасиз серияси бешта ўйинга етди
18 nov 2017 02:36
News
Германия чемпионати. “Боруссия”нинг ғалабасиз серияси бешта ўйинга етди
“Мерседес-Бенц-Арена”да кечган баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Чадрак Аколо ва Йосип Беркалонинг голларига меҳмонлардан Максимилиан Филипп жавоб қайтарди.
“Боруссия” (20 очко) қаторасига бешта ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти ва чемпионат турнир жадвалида учинчи поғонада бормоқда. “Штутгарт” эса мазкур ғалабадан кейин 16 очко билан 11-поғонага кўтарилди.
Германия чемпионати.
12- тур
Штутгарт – Боруссия Д 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 5 Аколо, 1:1 – 45 Филипп, 2:1 – 51 Брекало.
Штутгарт – Цилер, Бадштубер, Павар, Инсуа, Баумгартль, Озджан (Аого, 85), Аскасибар, Аколо (Брекало, 46), Гентнер, Бек, Гинчек (Асано, 45).
Боруссия Д –Бюрки, Папастатопулос (Загаду, 46), Шмельцер, Толян, Бартра, Шюррле (Геррейру, 83), Гетце, Ярмоленко, Кагава (Дауд, 63), Филипп, Вайгль.
Огоҳлантириш: Баумгартль (53), Аого (88).

Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments