Latest news

22:19Анчелотти - Роналду ҳақида: "У билан барчаси осон"  0 21:55"Фенербахче" "Фиорентина" футболчисини 10 млн еврога сотиб олмоқчи  1 21:33"Интер"нинг собиқ эгалари Португалия клубини сотиб олмоқчи  0 21:02Арнаутович ҳам Фабрегаснинг шогирдига айланиши мумкин  0 20:40"Челси" Лукаку борасида АПЛ клуби билан келишиб олди  2 20:18"Локомотив" янги футболчиларни таништирди ГАЛЕРЕЯ  0 20:00"Ньюкасл" янги мавсум учун сафар либосини намойиш қилди  0 19:38Расман: Килиан Мбаппе Европадаги энг ёш президентга айланди  2 19:18"Агар сенда "Милан" варианти бўлса, ўйлаб ўтирма!"  0 18:50Расман: Фёдор Чалов — ПАОК футболчиси!  1 18:34Расман: Страхиня Павлович — "Милан" футболчиси  1 18:08"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Камолов Жалолиддин  0 17:52"Вильярреал" ҳимоячиси АПЛга кўчиб ўтади  0 17:30Валерий Кичин: "Александр Крестининнинг қўнғироғидан сўнг "Локомотив"га ўтишим ҳал бўлди"  0 17:00Ханданович "Интер" ўсмирлар жамоасида иш бошлади  0

ГЕРМАНИЯ - АРГЕНТИНА 1:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ News

ГЕРМАНИЯ - АРГЕНТИНА 1:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 финали доирасидаги Германия ва Аргентина ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ЖЧ-2014. Финал
ГЕРМАНИЯ — АРГЕНТИНА 1:0
13 июль. 23:55
Рио-Де-Жанейро. “Маракана” стадиони.
Бош ҳакам:
Никола Риццоли (Италия)
ГОЛ:
Гётце 112.
Германия:
Нойер, Лам, Боатенг, Хуммельс, Хеведес, Крамер (Шюрлле, 30), Швайнштайгер, Мюллер, Кроос, Озил (Мертесакер, 120), Клозе (Гётце, 87)

Аргентина:
Ромеро, Сабалета, Демикелис, Гарай, Рохо, Маскерано, Биглия, Перес (Гаго, 86), Месси, Лавесси (Агуэро, 46), Игуаин (Паласио, 78)

Огоҳлантиришлар:
Швайнштайгер 29, Ховедес 33, Маскерано 65, Агуэро 66

                              
                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ

1 ой давомида СА билан бирга мундиални кузатиб борган мухлислар терма жамоасига ҳам раҳмат деймиз! Сизлар энг зўрисизлар!

БЎЛДИ ТУГАДИ ГЕРМАНИЯ ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ! Германия чемпион! Германия тўрт карра Жаҳон чемпиони! Барча мухлисларни табриклаймиз! Германия бунга ҳақли эди, тўла ҳақли эканлигини финалда ҳам кўрсатишди ва гол уриб ғолиб чиқишди. Аргентина мухлисларига эга сабр тилаймиз, улар финалга қадар етиб келишди, баъзи жамоалар бу ерга ҳам етиб кела олишмади. Шуни унутманг

120+2. Месси! Зарба, осмонгаааааа! Оссим зарба бўлмади бугун Мессидан!

120+1.
Швайнштайгер Мессини йиқитди, жарима тўпи. Аргентина учун сўнгги имкон.

120. Икки дақиқадан сўнг ўйин тугайди

120. Германиялик мухлислар байрамни бошлашди. Омонёр ўйнасангчией омонёр белингни боғласангичей омонёр!

120. Ўзгариш. Германия.
Озил ўрнига Мертесакер тушди

119. МЮЛЛЕР!!! Нима бу? Жарима майдонига кириб бориб ўткир бурчакдан ғалати зарба, на пас на зарба.

118. Барча олдинга!
Аргентина жарима тўпига эга бўлди, Нойер тўпни эгаллаб олиб пауза қилиб тўпни шерикларига ошириб бермоқда

117. Месссииии! Боши билан! Боши билан зарба берди! Ноаниқ

116. Нойер!
Тўпни рақибдан ажойиб тарзда олиб қўйди. Аргентина энди шошмоқда. Шунақа вақтида гол урмаслик шундай оқибатларга олиб келади

114. Аргентиналик мухлислар шокда! Чемпионлик қўлдан кетмоқда...

113.
Бу ўйин тақдирини ҳал қиладими? Кўрамиз. Оз қолди

112. Шюрлле чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Гётце бу ерда тўпни ҳавода тўхтатиб ерга тушурмай дарвозани ишғол қилди - 1:0!

112. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ГЁТЦЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕ! 1:0 Ла, ла ла лала лала! Гол гол гол гол!



111. Паласио очиқчасига Ламни формасидан тортиб қолди, Германия терма жамоаси захира ўриндиғидаги футболчилар Риццолига қаттиқроқ жазо берилишини сўрашди

110.
Мюллер ва Демичелис бош билан тўқнашиб кетишди, улар ўйинни давом эттиришади

109. Маълумот учун ўтган иккита жаҳон чемпионати финалида 110-дақиқада қизил карточка кўрсатилган эди... Зидан ва Хейтинга

108.
Агуэро майдон марказида Швайнштайгерга нисбатан қўпол ўйнади, Риццоли сариқ карточкаси бор бўлган Агуэрони аяди. Сабаби бу вазиятда Бастианнинг кўзининг ости шилиниб кетди ва қон оқмоқда

107.
Германия жарима тўпига эга бўлди, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди

106. Сўнгги бўлим бошланди!

105. Биринчи қўшимча бўлим тугади

103.
Ўйин давом этмоқда. Иккала жамоа мухлислари умид қилишмоқда, умид қилишда давом этишмоқда

101.
Маскарено ҳозир Швайнштайгерга нисбатан қўпол ўйнади, жуда қўпол ўйнади. Риццоли пинагини ҳам бузмадией

101.
Гол-пол кўрамизми йўқми бугун

100.
Ўйиннинг юзинчи дақиқаси ўтиб бормоқда, юз дақиқадан буён биронта гол йўқ

97. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! ПАЛАСИО! Нойерни устидан тўпни ташлади, аммо тўп дарвозага бормади!

96.
Мухлислардан ҳуштакбозлик футболчиларга аталмоқда...

94.
Тўп Германияда, Аргентина қарши ҳужумда ўйнашга интилмоқда

93.
Нойер аут ташламоқда, ҳам бу дарвозабон бошқача

92. Зарба!
Агуэро ўткир бурчакдан туриб дарвозага ғалати зарба берди, ноаниқ

91. ЗАРБАААААААААААА! ШЮРЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЕЕЕЕЕЕЕЕ! РОМЕРООООООООООООО! Қойил !!! Германиянинг ҳужумчининг зарбасидан сўнг дарвозбон жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди

90.
Қўшимча бўлимни Германия бошлаб берди.


90+3. Асосий вақтда чемпионни аниқлашнинг имкони бўлмади. Демак яна 30 дақиқа финал ўйинини томоша қиламиз. Ухлаб қолиб армонда қолиб кетманг

90+2.
Германиянинг ҳужуми. Мюллернинг пасини Маскерано қайтарди. Қарши ҳужум. Агуэро рақиб ҳимоячисини алдаб ўта олмади

90+1.
Гётце рақиб хатосидан сўнг дарвозага зарба берди, кучсиз зарбадан сўнг тўпга Ромеро эга чиқди

90.
Асосий вақтга уч дақиқа қўшиб берилди

89. Асосий вақт тугаб бормоқда. Яна 30 дақиқа кўрамиз шекилли. Финални ҳар қанча томоша қилсак кам

87. Ўзгариш. Германия.
Афсонавий Клозе ўрнига Марио Гётце тушди. Клозе ЖЧдаги охирги ўйинини ўтказди

86. Ўзгариш. Аргентина.
Перес ўрнига Гаго тушди

85.
Сўнгги дақиқаларда Германия ташаббусни ўз қўлига олди. Ҳужумларни айнан немислар ташкил этишмоқда

84.
Мессининг тўп узатишига Агуэрога эди, аммо Серхио майдонга йиқилиб тушди

81. ОЗИЛ! Унинг заргарона пасидан сўнг Кроос зарба берди, аммо у кучсиз ва ноаниқ чиқди

80. Хавфли вазият! Аргентина жарима майдони ичида пала партишлик. Ховедес ҳозир марказий ҳужумчи ўрнида пайдо бўлди, ҳимоячилар бир амаллаб тўпни қайтаришди

79.
Германия бурчак тўпига эга бўлди, Крооснинг пасини ҳимоячилар қайтаришди.

78.
Месси тўпни Паласиога оширди, аммо тўпга Мессининг ўзи интилди, Нойер барчадан чаққонроқ чиқди

77. Ўзгариш. Аргентина.
Игуаин ўрнига Паласио тушди

76.
Бошида кокили бор бўлган Паласио майдонга тушишга тайёр

73. Месси!
Ўнг қанотдан марказга интилди ва чап оёғи билан зарба берди, ноаниқ

72.
Ээээээээээээээ Аргентинадан, Бразилияга мухлис бўлиб келар бўлдик Мессииииииииии. Бу аргентиналик мухлислар тилидан олинди

71. Шюрлеееееее!
Унинг зарбаси регбига хос бўлди. Германиялик мухлисалар ҳам зарбага умуман тушунишмади

69. Хавфли вазият!
Шюрлле сал қолишга сал қолди. Аммо тўпга ета олмади у

68.
Мухлислар нима деб қўшиқ айтишаётганини топдим: "Ўйна ўйна гулпари, яна ўйнади гулпари" экан

67.
Стадионга йиғилган мухлислар ҳуштакбозлик қилишмоқда, уларнинг дарди маълум. Гол керак

66. Огоҳлантириш.
Аргентина. Агуэро

64. Огоҳлантириш.
Аргентина. Маскерано

63.
Агуэро бурчак тўпини ишлаб олди ва унинг ўзи ноаниқ зарба берди

62.
Мана Германия ўзига келмоқда. Ҳужумлар! Шюрлле чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Озил ҳужумчи эмаслигини кўрсатди

60.
Лам ўзига ўхшамаяпти. Нозик пас берди, аммо Мюллер уни тушунмади.

57. КЛОЗЕ!
Ўнг қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, Ромеро ўз ўрнида

56.
Нойер ва Игуаин жарима майдони ёнида тўқнашиб кетишди, Нойер тиззаси билан Игуаинни нокаутга учратди. Лекин дарвозабонлар айнан мана шундай ўйнашлари мумкин. Нойер оёғини қаерга олиши керак эди?

53.
Шюрлле жарима майдони ёнида йиқитилди, аммо тўп Мюллерда қолгани учун ҳакам ўйинни тўхтатмади. Бурчак тўпидан сўнг Мюллер ўйин қоидасини бузди деб топилди

52.
Боатенг! Маладес! Агуэродан тўпни ажойиб тарзда олиб қўйди

51.
Аргентина таваккал қилиб ҳужумлар қилмоқда, Германия эса тўпни ўзида кўпроқ сақлаб туриб ўз вақтини пойламоқда

50.
Тошкентда соат тунгги 1, Бразилияда эса қуёш энди ботмоқда...

49. Ҳозирча битта нарса маълум: Ўйинда ким ютиши мутлақо номаълум

48.
ЗАРБАААААААА! МЕССИИИИ! Қандай вазият! Ҳимоячилардан қочиб кетган Месси бирга бир вазиятдан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Бу "оссим" зарба эмас

47.
Аргентина ҳужумлар билан бошлади таймни. Игуаин анча фаол! Ўйиндан ташқари ҳолатга ҳам тушиб қолди у

46.
Иккинчи бўлимга старт берилди. Қани "баллар гўл пўл кўрайлик энди"

46. Ўзгариш. Аргентина.
Лавесси ўрнига Агуэро тушди

Биринчи бўлим тугади. Танаффус. 15 дақиқа барчага руҳсат. Тезда қайтинглар

45+2. ДАРВОЗА УСТУНИИИИИИИИИ! ХОВЕДЕС боши билан дарвозага зарба берди, устун Аргентинани қутқарди.

45+1.
Кроос бурчак тўпини амалга оширди, Хуммельс боши билан зарба берди, Гарайга тегиб майдонни тарк этди. Кроосдан дубль два

45. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди

45.
Мюллернинг оширган тўпига Клозе ета олмади

44.
Хаш паш дегунча биринчи бўлим тугаб қолди. Гол пол йўқ ҳозирча. Танаффусда чой пой ичиб келинглар. Иккинчи таймда

42. Хавфли вазият! Маскеранонинг хатосидан сўнг немислар олдинга ўтишди. Озил ажойиб ҳаракат билан тўпни Кроосга оширди, Тонининг зарбаси аниқ чиқди, лекин Ромеро бекорга дарвозада тургани йўқ

41.
Мюллерни йиқитишди, ҳакам бунга эътибор қилмади. Шундан сўнг Томаснинг ўзи ўрнидан туриб Энцо Перес билан жанжаллашиб кетди. Риццоли вазиятни олдини олди

40. МЕСИИИИИИИИ! Нималар қилмоқда, ҳимоячини алдаб ўтди, Нойерни алдади, лекин зарба бера олмади. Ҳимоячилар тўпни тепиб юборишди

39.
Иккала жамоа мухлислари ғалабага умид қилишмоқда. Кимдир мағлуб бўлиши аниқ, лекин умид қилишмоқда. Бунга ҳақлари бор. Барчамиз умид қилиб яшайлик

37. ЗАРБАААААААААА! ШЮРЛЛЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕ! РОМЕРОООООООООО! Чап қанотдан оширилган тўпни Шюрлле дарвозага йўллади, аниқ ва кучли зарбадан сўнг Ромеро ўзини кўрсатди!

36.
Лавесси бурчак тўпини амалга оширди, Нойер машғулотдагидек ўзини тутиб тўпни илиб олди

34. Хавфли вазият!
Лавесси ва Месси бўш турган Игуаинга тўпни оширишга уринишди, ҳимоячилар сўнгги сонияда тўпни қайтаришди

33.
Немислар қўпол ўйнашмоқда. Ховедес энди сариқ олди. Сабалетанинг оёғига ташлагани учун

30.
Крамер бош мияси чайқалгани туфайли майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Андре Шюрлле тушди

29. ГОЛ! Лекин Игуаина ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. Ҳакамлар аниқ ишлашди!

29. Огоҳлантириш. Германия.
Швайнштайгер

28. Хавфли вазият!
Берилган зарбадани Ромеро қайтарди, Мюллер бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатда экан

27.
Клозе томон ажойиб пас оширилди, бироқ Ромеро ўз устунлигидан фойдаланиб қўллари билан тўпни ушлаб олди

26.
Киноларда қароқчиларни ролини ўйнаса бўладиган Сабелья шогирдларининг ҳаракатларидан норози.

25.
Германиялик мухлислар оле оле оле ни бошлаб юборишди. Улар ўз севиклиларига ишонишади

23.
Ҳозирча битта жамоа яққол устун дея олмаймиз. Лекин битта гол барчасини ўзгартириб юбориши мумкин. Гол керак

21. ИГУАИНННННННННННН! Қандай совға! Ҳимоячи томонидан ташлаб берилган тўпни Игуаин дарвозага йўллай олмади! Бирга бир вазият эди!

20. "Стадионга йиғилган бразилиялик мухлислар "пентакампеонлар" деб ҳайқиришмоқда. Бу билан улар ўзларини овутишмоқда", - дейди "Маракана" стадионида финални томоша қилаётган ҳамюртимиз Абдураҳмон Фозилов

19.
Сабелья майдонни тарк этган тўпни Ламга олиб келиб берди. Ҳурмат!

17.
Кристоф Крамер Гарайнинг елкаси билан "танишиб кўрди". Нокаутга учраган футболчига шифокорлар ёрдам беришди

16.
Ўйин финалга хос тарзда давом этмоқда. У қадар юқори ҳужумкорлик билан эмас лекин шиддатли

15.
Усейн Болт майдондами? Йўқ бу Энцо Перес экан. Унинг чопиши Болтга ўхшашиб кетди.

14.
Кроос жарима тўпини амалга оширди, нозик тўп узатишни Сабалета боши билан қайтарди, немислар асосан ҳаводан ўйнашга уринишмоқда

13.
Ламнинг ажойиб пасидан сўнг Клозе боши билан дарвозага зарба бера олмади, Демичелис ҳимояда унга халал берди

12.
Кўм кўк формада ўйнаётган аргентиналиклар ҳужумга эътибор қаратишни бошлашди. Шунақа ўйнайлар боллар ҳужумкор шиддатли ўйин кўрайлик. Бир танишимиз айтганидек "баллар бугун гол-пол кўрайлик"

11. Биглиянинг зарбаси йўлига Ховедес ўзини қалқон қилди. "Қалқонинг ўзим ватан"

10. Мана Аргентинанинг ҳужуми. Сабалета ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, ҳеч ким йўқ

9.
Аргентина ўз жарим майдони атрофига "буюк хитой девори"ни қуриб олди. Германия катта куч билан ҳужумда

8. Месси! Ўнг қанотда тўпни эгаллаб олди ва Хуммелсни ортда қолдириб жарима майдонига кириб борди. Бироқ унинг тўп узатиши ноаниқ бўлди. Шу билан Аргентинанинг қарши ҳужуми тўхтаб қолди

7.
Яна немислар ҳужумда. Мюллер ўнг қанот ярим ҳимоячиси ролини бажармоқда. Унинг узатган тўпни Ромеро қийинчиликсиз эгаллаб олди.

7.
Стадион тинмай ҳайқирмоқда, финал ўйинига кира олганлар хурсанд шекилли

6.
Ўйинни бошқараётган Риццоли ўзини таблода кўриб қолди ва сочини тараб қўйди, билмадим нега?

5.
Германиянинг ҳужуми! Мюллер ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, ҳимоячи хавфли қайтарди

4. Хавфли вазият! Игуаин ўткир бурчакдан дарвозага зарба берди, ноаниқ!

4.
Германия олдиндан тайёрланган зарбани амалга оширилди, жонли девор тўпни қайтарди

3.
Мюллер йиқитилди. Рохо уни жарима майдони ёнида йиқитди. Хавфли жарима тўпи

2.
Германия ҳужум билан бошлашга уринди. Тўп узатиш хато чиқди

- ЎЙИН БОШЛАНДИ! КЕТТИК!


- Германия терма жамоаси таркибида битта ўзгариш рўй берди. Чигалёзди машғулотлари вақтида шикастланган Хедира ўрнига Кристоф Крамер тушди.

- Дастлаб Германия давлат мадҳияси. Навбат Аргентина давлат мадҳиясига...

- Кутиб олинг Аргентина ва Германия терма жамоалари!

- Финалчилар майдонга тушиб келишга тайёрлар. Ташкилотчилар уёқдан буёққа чопиб юришибди, ҳамма нарса ўз вақтида бўлиши керак.

- Энди финалга қайтамиз. Латофатли Жизель Бундхен ва испаниялик собиқ футболчи Карлес Пуйоль Жаҳон кубогини "Маракана" стадионига олиб чиқиб барчага кўз кўз этишди.



-  Финал ўйини бошланмасидан олдин мухлислар номидан раҳмат айтмоқчиман. 12 июнь оқшомида бошланган мундиал бугун ўз ниҳоясига етади. 1 ой давомида сайтимиз орқали Жаҳон чемпионати ўйинларини имкон қадар, қўлдан келганча ёритиб бордик. Бу борада меҳнат қилганлар номини келтириб ўтишга руҳсат бергайсизлар: Жаҳон чемпионати янгиликларини тақдим этишда Жасур Асланов, Азиз Тўхтамуродов жонбозлик кўрсатишди. Ўзбек футбол жамоатчилигидан мундиал ҳақида фикрларни Комилжон Икромов ва Исломбек Рустамбеков бериб боришди. Превьюларни Камолиддин Алимов ва Хайрулла Холиқов тақдим этишди. Онлайн трансляцияларни эса Беҳзод Назаров, Толибжон Қосимов, Шаҳбоз Беғамов ва Нарзулла Сайдуллаев сизларга тақдим этиб боришди. Буларнинг барига сайтимиз раҳбари Нодирхўжа Юлдашев бош қош бўлдилар. Мана шу инсонларга сизларнинг номингиздан раҳмат айтишга ботиндим.

- Диққат савол: Бу учовлон ким?



- Қани кимда қандай тахминлар бор? Ким чемпион бўлади? Комментларда ёзиб қолдиринг. Ўйин ҳақидаги фикрларингизни билдиринг. Улардан албатта матнли трансляция вақтида фойдаланамиз.

- Германия ва Аргентина ўртасидаги финал ўйинини сизлар билан бирга Нарзулла Сайдуллаев кузатиб боради. Бугун зерикиб қолмайсиз, жавоб)

- Ассалому алайкум қадрли миллионлар ўйини ошиқлари. Бугун Жаҳоннинг янги чемпиони номи маълум бўлади!

- Ўйин соат 23:55да бошланади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика