Latest news

12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  1 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  12 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  0 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  9 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  15 07:22Бугун ФИНАЛ  12 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11

Геннадий Кочнев: «Муаммолар «Нурафшон» натижасига таъсир этмоқда» News

Геннадий Кочнев: «Муаммолар «Нурафшон» натижасига таъсир этмоқда»

«Динамо» - «Нурафшон» (1:0) учрашувидан кейин бухороликлар бош мураббийи Геннадий Кочнев учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Шундай таассуротки, «Нурафшон» бир киши кам бўлиб ёмон эмас, аксинча яхшироқ ўйнагандек туюлди…

- Чиндан ҳам биз бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин анча яхши ўйин намойиш эта бошладик. Афсуски, кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам биз камчилик бўлиб ўйнаяпмиз. Сўнгги турда Зоминда ҳам икки киши кам бўлиб қолиб, якунда мағлубиятни тан олгандик. Бугун ҳам четлатиш бўлди. Бунда мен ҳакамнинг айбламайман, чунки футболчимиз чинданам икки вазиятда анча қўпол ўйин намойиш этди. Ўйин борасида гапирадиган бўлсам, камчиликда тўп суриб ҳам имкониятимиз бўлди, аммо вазиятдан фойдалана олмадик. Йигитлар ирода кўрсатишди, майдонда бор кучларини сарф этишди. Уларга эътирозим йўқ.

- Ушбу баҳсни «Нурафшон» учун мавсумдаги энг оғир ва муҳим ўйин деса бўладими?

- Муҳим баҳслардан бири эди. Энг оғир учрашувлар сирасига ҳам киритиш мумкин. Жорий мавсумда 3-4 мана шундай ўйинлар бўлди. Очко ишлашимиз керак бўлган аксарият ўйинларда афсуски очколарни йўқотган пайтларимиз ҳам бўлди.

- «Нурафшон» биринчи даврани кучли бешликда якунламоқда. Бу қониқарли натижами?

- Жамоамиздаги бир қатор муаммоларни инобатга оладиган бўлсак, ҳозирги натижамиз қониқарли. Чунки, бир қатор жамоалар сингари бизда ҳам молиявий муаммолар учраб турибди. Муаммолар жамоа натижасига таъсир этмоқда. Бундай шароитда бутун жамоани бир мақсад сари бошлаш ҳар қанча қийин бўлмасин, йигитлар ҳар учрашувда бор куч ва маҳоратларини ишга солишди. Уларга раҳмат дейман.

- Йил бошида жамоанинг олдига Олий Лигага чиқиш вазифаси қўйилганди. Бу мақсад ўзгармайдими?


- Асло, биз йил бошидаги вазифамиз - Олий Лигага чиқиш учун курашишда давом этамиз. Тўғри, муаммоларимиз бор, аммо умид қиламанки биринчи давра якунидан кейин бу борада ижобий ўзгаришлар бўлади. Чунки, вилоятимиз раҳбарияти жамоага ёрдам беришини айтган.

- «Нурафшон» Биринчи Лиганинг барқарор клуби сифатида гавдаланаётган эди…


- Сизга шуни айтишим мумкинки, «Нурафшон»нинг молиявий ҳолати Биринчи Лигадаги энг ёмонларидан бири.

- Биринчи давра ҳақида қисқача…


- Клубимиз ҳозирда 4-ўринда бўлсада, биз аксарият ўйинларда муҳим очколарни йўқотдик. Яъни, бироз яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди. Аммо клубдаги ҳолатни инобатга олиб айтганда, даврани ҳозирги ўринимизда якунлаш ёмон натижа эмас.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика