Геннадий Кочнев: "Баъзи йигитларнинг кучи етмаяпти"
18 aug 2023 21:08
News
Геннадий Кочнев: "Баъзи йигитларнинг кучи етмаяпти"
- Ўйин жуда оғир ўтди. Кўрганингиздек, деярли бутун ўйин давомида ҳимояландик. Фақатгина ўйиннинг охирроқларида ҳужумга ўтдик. Рақиб дарвозасига фақатгина бир зарба бердик ва бир марта стандарт ишладик. Шу сабабли айтишим мумкин, бундай баҳсда қўлга киритилган бир очко биз учун жуда яхши натижа. Йигитларга раҳмат айтаман. Бугун улар ўзларини ўйинга баҳш қила олишди. Уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Дуранг бизни қониқтирди.
- Жамоа фақатгина ўйиннинг сўнгги 15 дақиқасида ҳужумга ўта олди. Бу жамоанинг тактикасимиди?
- Биз иккинчи рақамли бўлиб ўйнадик. "Машъал" ўйинни тўлақонли назорат қилди. Кейинчалик барчасини бошқатдан бошладик ва 15-дақиқадан кейин уч марказий ҳимоячи билан ўйнадик. Ўтган ўйинда шундай хато қилиб, гол ўтказиб юборгандик. Бугун эса ҳеч бўлмаганда ҳимояни яхши ушлашимиз керак эди. Ўйиндан ўйинга жисмоний ҳолатимизни яхшилаб боряпмиз. Аммо баъзи футболчиларнинг кучи етмаяпти. Шу сабабли мажбурий ўзгаришлар амалга оширдик. Бугун ким майдонга тушган бўлса, барча ўзини кўрсата олди. Барчага раҳмат, ишлашда давом этамиз.

Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments