"Генгам" президенти: Киевнинг "Динамо" клуби мухлислари ўзини худди қутурган итдек тутишди"
27 feb 2015 12:43
News
"Генгам" президенти: Киевнинг "Динамо" клуби мухлислари ўзини худди қутурган итдек тутишди"
"Генгам" президенти Бертран Деспла Киевнинг "Динамо"сига қарши Европа лигаси жавоб учрашувида, рақиб ишқибозларининг ўзини ёмон тутгани ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, "Динамо"нинг бир неча мухлиси Шовковский дарвозасининг ортидаги югуриш йўлакчасига чиқиб олгани учун ўйин ҳакам томонида 80 дақиқада тўхтатилди. Бироздан сўнг, учрашув яна давом эттирилди ва "Генгам" меҳмонда 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Майдонда уришишни хоҳлаган бир нечта "қутурган итлар"ни кўрдим. "Генгам"нинг 11 нафар футболчисини қаҳрамон десак бўлади, чунки хавфсизлик ташкилотчилиги жуда ёмон аҳволда, футболчиларнинг хавфсизлиги таъминланмаган эди.
Улар мухлис эмас, жангариларга ўхшарди. Футболчиларнинг диққати бошқа жойга қаратилганда қандай қилиб футбол ўйнаш мумкин? Бундай ҳолат фақат Украинада бўлиши мумкин" - дейди "Генгам" президенти.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments