Гасперини: "Расмуснинг кетмаслигини истардим"
23 jul 2023 14:36
News
Гасперини: "Расмуснинг кетмаслигини истардим"
"Аталанта" бош мураббийи Жан-Пьеро Гасперини ҳужумчи Расмус Хойлунднинг "Манчестер Юнайтед"га кетиши эҳтимоли ҳақида гапирди.
"Хойлунд ва "Манчестер Юнайтед"? Баъзида Сиз танлов қиласиз, баъзида эса агентлар... Биз барчамиз эса молиявий томонни ҳисобга оламиз. У бу ерда бахтли. Албатта, унинг қолишини истардим, бироқ қачондир катта қарорларни чиқариш керак бўлади", - деди Гасперини.
Олдинроқ "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ даниялик ҳужумчи учун 60 млн евродан ташқари, бонуслар ҳам таклиф қилгани борасида маълумотлар тарқаганди.
Link :
Source : La Gazzetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Comments