Latest news

23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  0 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  5 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  6 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  4 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1

Гари Невилл ЖЧдаги илк ўйиндан олдин инглизларнинг тактикасини маълум қилиб қўйди News

Гари Невилл ЖЧдаги илк ўйиндан олдин инглизларнинг тактикасини маълум қилиб қўйди

Чоршанба куни Гари Невилл фотокамералар олдида машғулот учун тайёрланган тактикани кўрсатиб қўйди.
Вароқнинг бир тарафида ҳар бир футболчи учун кўрсатмалар ёзилган эди.
“Тўп бошқарув ҳудудида бўлганида, футболчилар камида 3 тўп ошириш билан, тўпни МҲ(марказий ҳужумчи)га етказишлари керак “.

“Тўп ҳужум якунланувчи ҳудудга келганда 2 ЙҲ(ярим ҳимоячи) унга уланиши керак ва ҳужумда 3 ҳужумчига 2 ҳимоячи тўғри келади”.



“Агар ҳимояланаётга томон тўпни олиб қўйса, улар тезлик билан ортга қайтишлари керак”.

 Албатта бу ёзувлар Италия терма жамоасига қарши Рой Хожсон режаси эмас. Шу билан бирга айтиш мумкинки, инглизлар асосан тўпга эгалик қилиш ва майдон марказига эътибор беришади.

“3 тўп ошириши” дейилганда Невилл италияликларнинг ҳимоя чизиғини кесиб ўтишни назарда тутмаган. Бу тактик усул Англия примиер лигаси рухида тайёрланган. Аммо бошқа тарафдан бу катта таваккал. Италияликлар тўпни ўзида ушлашади, инглизлар эса Манаусдаги иссиқ ҳавога қарамай тўп кетидан 90 дақиқа қувишни хоҳлайди.



“Ярим ҳимоячи ҳужумчига ёрдам берувчи икки ёрдамчи” сўзи эса, ярим ҳимоячилар учта бўлишини англатади ва италияликларнинг ўйин тактикасига ўхшаб кетади. Италия терма жамоаси марказида учта ярим ҳимоячи( Пирло, Вератти, Де Росси) тўп суради. Хожсон ҳужум бузувчи ўйинчисиз тактика тузмаса керак, чунки икки ярим ҳимоячи ҳужумга ўтса орқада ҳимоячиларга ҳеч ким ёрдам бера олмайди.

Кейинроқ Невилл твиттерига “Мен пардаларни турнир охиригача беркитаман! Хаха” – деб ёзади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика