Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  19 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти" News

Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Гари Невилл "Ливерпул"га қарши ўйиндан кейин (0:3) "қизил иблислар"нинг ҳолати ҳақида гапирди.

"Ман Юнайтед" учун энг катта муаммо ҳозир топ-футболчилар бу ерга келиши учун мотивация топа олмаяпти. Охирги 10 йилда клуб "футболчилар қабристони"га айланди. Нисбатан ёмон бўлмаган обрў билан келиб, муваффақиятга эриша олмаган қанча футболчини кўрдик. Бу ҳолат маҳаллий футболчилар билан ҳам, легионерлар билан ҳам юз беряпти.

Мен "Валенсия"дан қайтганимда, тахминан, 2016 йил апрели эди, учрашувлардан бирига ташриф буюрдим. У Луи ван Галнинг охирги ўйинларидан бири эди. Сешанба оқшоми, рақиб эса "Кристал Пэлас" ва стадионнинг ярми бўш эди. "Бу огоҳлик қўнғироғи", деган фикр ўтди ўшанда.

Бугун, ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида 74 минглик стадионда 25 минг мухлис қолиши тен Хаг учун жиддий муаммо. Бундай давом этиши мумкин эмас. Ўйлашимча, Эрикда барчасини ўзгартириш учун яна бир неча ой вақт бор.

Бироқ ноябрь ойининг охиригача МЮ саккизинчи поғонадан юқорида бўлиши керак, декабрда эса ТОП-4 ёки бешликка кириши шарт. Агар тен Хаг рождествогача жамоани мана шу ўринларгача олиб чиқа олмаса, муаммолар гирдобида қолади".

Аввалроқ, МЮнинг собиқ ярим ҳимоячиси клуб ишқибозларига умуман ёқмайдиган интервью берганди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика