Ғанишер Холмуродов футболни тугатиши мумкин News

Ғанишер Холмуродов футболни тугатиши мумкин

2011 йил Мексикада ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз дарвозасини қўриқлаган Ғанишер Холмуродов айни пайтда футбол ўйнаётгани йўқ.
Маълумки, кеча биринчи лиганинг навбатдаги тур учрашувлари ўтказилди. Тошкентда “Истиқлол” меҳмони бўлган “Аланга” 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу ўйинда косонликлар дарвозасини Жавоҳир Илёсов қўриқлади. Қизиғи шундаки, мазкур баҳсда “Аланга”нинг захира дарвозабони йўқ эди.

Маълум бўлишича, “Аланга” сафида тўп суриб келган қаршилик дарвозабон Ғанишер Холмуродов клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабига бир йиллик ҳарбий хизматга кетаётганини маълум қилган ва кетиш учун рухсат сўраган.

Бундан ташқари дарвозабон ҳарбий хизматдан қайтиб келгач, агар ўхшаса фаолиятини давом эттиришни, мабодо ўхшамай қолса футболни буткул тугатишини айтган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика