Latest news

09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  5 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  6 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  46 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  6 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  30 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4

Ғанишер Исмоилов "Навбаҳор"даги вазият ҳақида News

Ғанишер Исмоилов "Навбаҳор"даги вазият ҳақида

Наманганнинг Навбаҳор жамоаси ҳам бугундан йиғинга киришди.
Клубдаги вазиятни билиш мақсадида раҳбариятда бир неча йиллардан буён фаолият юритиб келаётган, Ғанишер Исмоиловга мурожаат этганимизда қуйидагиларни маълум қилди.

- Режамизга кўра, бугун футболчиларни ўз базамизда йиғдик. Очиғини айтганда, таркиб тўлиқ кўринишда эмас. Бунинг сабаби бор албатта. Кимдир касал, яна айримлар турли маълум сабабларга кўра, бугун жамоа ихтиёрига етиб кела олмаган. Мазкур йиғин 29 декабарга қадар давом этади. Шундан сўнг қисқа муддатли таътилга чиқиб, кейин яна январнинг таҳминан 4 кунидан бошлаб иккинчи йиғинни бошлаш кўзда тутилмоқда.  

- Футболчилар билан жорий мавсум якунига бағишлаб тўлиқ ҳисоб китоб қилингани йўқ. Бу масала айни пайтда ижобий томонга ҳал этилмоқда. Насиб қилса, шу ойнинг сўнгги кунларига қадар барча маошлар берилади.

- Таркибга янги футболчилар қўшилиши аниқ. Чунки келаси йилга рақобатни кучайтириш учун ҳар бир чизиққа футболчилар таклиф этилади. Юқорида айтиб ўтганимдек, айни пайтда қарздорликлар турибди. Бундай пайтда жамоага янги футболчиларни таклиф этиш ҳам мантиқан тўғри келмайди. Шунинг учун янги футболчилар январ ойидаги йиғинимизга келиб қўшилиши ҳақиқатга яқинроқ.

- Бугун йиғиннинг биринчи куни бўлганлиги учун футболчилар бир маҳал енгил машғулот ўтказиш билан чекланди. Эртадан бошлаб икки маҳалдан шуғулланишади.

- Келаси йил жамоа бош мураббийи ким бўлиши ҳам тез кунларда аниқ бўлади. Айни пайтда Нўъмон Ҳасанов вилоят ҳокими билан бу борада суҳбатлашиб музокара ўтказмоқда. Шу туфайли машғулотларни ҳозирча Мустафо Байрамовнинг ўзи олиб бормоқда", - дейди Ғанишер Исмоилов "СА"га берган  интервьюсида.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика