Latest news

02:41А Серия. "Рома" Рим дербисида "Лацио"ни мағлуб этди, Шомуродов 74-дақиқада ўйинга қўшилди  9 00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  0 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  91 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  1 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  16 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1 18:32Анчелотти қандай ҳолатда "Реал"дан кетади?  12 17:46Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери борасида янги маълумот эълон қилди  37 17:32"Ливерпуль" ва МЮ ўртасидаги ўйин кучли қорга қарамай ўтказилади  7

Ганчаренко Ўруновнинг "Урал"дан ҳайдалиши ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилди News

Ганчаренко Ўруновнинг "Урал"дан ҳайдалиши ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилди

Екатеринбургнинг “Урал” жамоаси бош мураббийи Виктор Ганчаренко ўтган йилнинг октябрь ойида Остон Ўрунов билан шартнома бекор қилингани сабаблари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

"Матч ТВ" манбасининг хабар беришича, бундай қарорга Ўрунов ва Ганчаренко ўртасидаги можаро сабаб бўлган. Инсайдер Иван Карповнинг таъкидлашича, можаро октябрь ойи бошида екатеринбургликларнинг "Химки"га қарши ўйини олдидан содир бўлган, "РБ Спорт" эса "Сочи"га қарши Россия кубоги доирасидаги баҳсда Ўруновнинг захирадан майдонга тушишдан бош тортгани ҳақида хабар берганди.

"Остон жазавага тушиб қолди. Меҳмонда "Сочи"га қарши ўйин ўтказишимиз лозим эди. Ўрунов кийиниш хонасида чигалёзди машқларини бажараётганди, қолганлар ҳам бўлажак ўйинга тайёр эди. Тўсатдан - у тутақиб кетиб, кийиниш хонаси бўйлаб югуришни бошлади. Мен нима содир бўлганини англолмасдан ўйланиб қолдим. У эса сўкинганча тинимсиз югураверди, сўнгра бирдан қаршимга келиб: “Мен учрашув қайдномасида йўқ эканман! Дўстларим бу ҳақда хабар юборишди. Мана, қаранг! Нега мени бу ерга олиб келдингиз? Мен унга айтдим: "Эшит, сени эсинг жойидами ёки йўқми? Кийиниш хонасидагиларнинг барчаси қайдномага киритилган. Сен кимга ишонасан? Менгами ёки мана буни сенга юборган дўстинггами?" Остон ҳақиқатан ҳам қайдномада бор эди, лекин захирада қолдирилганди, дўсти эса унга қандайдир тушунарсиз хабар юборганди. Аммо бундай ҳиссиётлардан сўнг у ортиқ ўйинга тайёр эмаслигини англадим", - деди Ганчаренко.

- Кейин нима бўлди?

- Аввало, Ўруновда жуда яхши фазилатлар борлигини айтишим жоиз. У тезкор, шиддатли ҳамда яхши зарба йўллай олиш хислатларига эга эди. Лекин у бу қобилиятни статистика билан тасдиқлай олиши керак, чунки унда ҳамма нарса етарли, лекин гол ва голли узатма йўқ эди. Мен унга бир неча бор баъзи нарсаларни тушунтиришга ҳаракат қилдим. У майдонда ҳаракат қилишни хоҳлайди, бироқ қандай қилиб гол уришни ва узатмалар беришини тушунмайди. Таркибда йўқлигидан жунбушга келдими, бизни ҳам, ўзини ҳам, жамоани ҳам қийнамаслик учун кетгани маъқул.

- Жамоа билан хайрлашиш ҳақидаги қарорни ўзингиз айтдингизми?

- Ҳа, "Сочи"га қарши ўйиннинг эртасига айтдим. Мен Григорий Викторович Ивановга Ўруновни қўйиб юбориш кераклигини айтдим. У эса менга: "Шуни маъқул кўрсангиз - қўйиб юборинг" деб айтди ва биз у билан хайрлашдик. Остон бунга нормал муносабат билдирди, ҳеч қанақа қичқириқ ва ғазабланиш ифодасини кўрсатмади. Унга вазиятни тушунтирдим: “Сен ўйнашинг керак, лекин мен бунга кафолат беролмайман”.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика