"Гамбург" Жонатан Тай билан шартномани 2018 йилга қадар узайтирди
27 nov 2013 17:39
News
![](https://championat.asia/upload/storage/108358_original.jpg)
![](/upload/storage/108358_220.jpg)
"Гамбург" Жонатан Тай билан шартномани 2018 йилга қадар узайтирди
Бундеслигада йил кашфиётларидан бири бўлиши кутилаётган Жонатан Тай яна беш йил "Гамбург" сафида қоладиган бўлди.
Буни жамоа спорт директори Оливер Кройцер ҳам тасдиқлади.
"Гамбург" сафида турдан-турга ўйини очилиб бораётган ушбу йигитча 2009 йилда жамоа сафига келиб қўшилган эди. Оз фурсат ичида ўзини кўрсатишга эришган Тай Германия Кубоги доирасида ўтказилган "Йена" жамоасига қарши кечган баҳсда майдонга чиқиб, "Гамбург" сафида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди. Ушбу ёш истеъдод соҳиби бу мавсумда бундеслига ўйинларида тез-тез асосий таркибдан ўрин олмоқда. Унинг тўққиз учрашувда майдонга туширилгани ҳам жамоа бош мураббийи Берт ван Марвейкнинг унга бўлган ишончи юксак эканидан далолат бериб турибди.
Айтиб ўтиш лозимки, ушбу футболчининг траснфер нархи сўнгги уч ойда 500000 евродан 3,5 миллион еврога кўтарилди.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments