Latest news

12:28"Бунёдкор" қишда рўйхатдан ўтказган легионер Европа клуби билан шартнома имзолади  0 12:05Жасур Яхшибоев нима учун "Локомотив"га келган жойида йўқ бўлиб қолди?!  9 11:42Италиялик мураббий "Тоттенхэм" таклифини рад этиб, МЮни танлади  3 11:00Чемпионлар лигасида тарихий кун: икки инглиз клуби бир кунда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 10:35"Динамо" ўз майдонида 18 йилдан бери "Насаф"ни енга олаётгани йўқ  8 10:05Арбелоа: "Реал"миз ва бизни ҳеч қачон камситиш мумкин эмас"  22 09:45Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"  7 09:04ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқандда нима кўрамиз? — Эксперт фикри   5 08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  1 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  4 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  49 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  32 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  287 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  6 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   1

"Гамбург" Калханоглу ва Лазоггани жамоада олиб қолмоқчи News

"Гамбург" Калханоглу ва Лазоггани жамоада олиб қолмоқчи

"Гамбург" жамоаси спорт директори Оливер Кройцер клуб эришаётган муваффақиятларга улкан ҳисса қўшаётган икки етакчи Калханоглу ва Лазоггаларни клуб сафида олиб қолишга ҳаракат қилмоқда.
"Биз Калханоглуни ҳеч бир жамоага қўйиб юбормоқчи эмасмиз. У "Гамбург"нинг энг асосий фигураларидан бирига айлана олди ва жамоамиз ўйинида катта аҳамиятга эга.

Бундай иқтидорли ўйинчимизни, албатта, жамоамиз сафида олиб қолишимиз шарт. Биз унга янги шартнома таклиф қилмоқчимиз. Бу ишни янги йилда амалга оширсак керак", - дея Хакан Калханоглу ҳақида фикр билдирди Кройцер.

19 ёшли иқтидор соҳибининг амалдаги шартномаси 2016 йилга қадар давом этади. Лекин турк футболчисига бир қатор топ клублардан таклифлар келиб тушаётган туфайли гамбургликлар Хакан билан ўртадаги шартнома муддатини узайтиришни исташмоқда.
 
"Гамбург" раҳбарияти яна бир иқтидорли футболчи Лазогга билан ҳам ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Пиер Мишел Лазогга бундеслиганинг биринчи даврасида тўққиз бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди ва кўпчиликнинг эътиборини ўзига қарата олди. Аммо у қонунан "Герта" футболчиси саналади. "Гамбург" Лазоггани йил охирига қадар ижарага олганди. 22 ёшли футболчи ажойиб ўйин намойиш этаётгани боис "Гамбург" уни тўлалигича сотиб олишни режалаштирмоқда. Кройцернинг айтишича жамоа Лазогга билан бу борада дастлабки суҳбатни амалга ошириб бўлди. Воқеалар буёғига қандай ривожланишини эса вақт кўрсатади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика