Галтье Мессининг "Бавария"га қарши ўйинга тайёр бўлишини маълум қилди
11 feb 2023 15:41
News
Галтье Мессининг "Бавария"га қарши ўйинга тайёр бўлишини маълум қилди
ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье ҳужумчи Лионель Мессининг "Бавария"га қарши Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки ўйинидан олдин жароҳатидан фориғ бўлишини кутмоқда.
Жамоалар 14 февраль куни ўзаро баҳс олиб боради.
Месси чоршанба куни "Марсел"га қарши Франция Кубоги 1/8 финали доирасидаги баҳсда жароҳат олди. Аргентиналик футболчи Франция чемпионатида "Монако"га қарши бўлажак ўйинни ўтказиб юборади.
"Лео мушаклари чарччаганини ҳис қилди, у душанба куни машғулотларни давом эттиради. "Бавария" билан ўйинда ўйнаши сўроқ остида эмас", – деди Галтье матбуот анжуманида.
35 ёшли Месси 2022/23 йилги мавсум Лига 1'да 10 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Link :
Source : Eurosport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments