Галлиани ўз хатосини тан олди
05 aug 2015 03:01
News
Галлиани ўз хатосини тан олди
"Милан" клуби ижрочи директори Адриано Галлиани қаерда хато қилганини айтиб ўтди.
"Пирлони кетишига қаршилик қилмаганим ва уни қўйиб юборганим бу менинг хатоим. Айбимни тан оламан. Лекин бу қарорни мен ўзим эмас, балки бошқа шерикларим билан қабул қилгандик. Уларни кимлигини айтмоқчи эмасман", - деди Адриано Галлиани.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" клуби 2011 йили Андреа Пирлога янги шартнома таклиф қилмаганди ва футболчи "Милан"нинг ашаддий рақиби "Ювентус" сафига эркин агент сифатида кўчиб ўтганди. Галлиани Пирлонинг ёшини инобатга олиб, унга катта маош тўламаслик учун янги шартнома таклиф қилмаганди. Айнан Пирло "Ювентус"га ўтганидан сўнг туринликлар кетма-кет 4 йил чемпионликни қўлга киритишди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments