Latest news

02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  39 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2

“Ғаллакор” иккита ўйин ўтказди. Таркибда янгилар бор News

“Ғаллакор” иккита ўйин ўтказди. Таркибда янгилар бор

Жиззахнинг “Ғаллакор” жамоаси бу йил ҳам биринчи лигада иштирок этишдан умидвор.
Гарчи жамоа номи қуръа ташлаш жараёнида рўйхатга киритилмаган бўлсада, ғаллоролликлар ўтган мавсум қарздорликларини бартараф этиб, бу йилги бадал пулини ПФЛга тўлаб бериш орқали яна чемпионатда иштирок этишга умид қилмоқда.

Фурқат Ўролов бошқарувидаги жамоа машғулотлар билан бирга синов-назорат ўйинларида ҳам иштирок этмоқда. Жамоа куни-кеча “Сўғдиёна” ёшлар жамоаси билан куч синашиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

“Ғаллакор” – “Сўғдиёна” 3:0
Голлар:
Сардор Ахадов. Фарруҳ Файзиев. Зафар Нарзиқулов.

Бугун ҳам ғаллоролликлар назорат учрашувини ташкил этди. Бу сафарги рақиб биринчи лига аъзоси “Зомин” бўлди.

“Ғаллакор” – “Зомин” 2:2
Голлар:
Азиз Маликов. Сирожиддин Абдурасулов.

Таркибдаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, ўтган мавсум “Хоразм” шарафини ҳимоя қилган Марат Ҳошимов ва Шаҳзод Маннонов яна жамоага қайтган. Шунингдек “Машъал”дан 1997 йили таваллуд топган футболчи Темур Маматов йиғинда иштирок этмоқда.

Мавсумлар оралиғида “Нефтчи” кўригида бўлган ҳимоячи Ботир Холлиев ҳам яна ортга қайтиб келган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика