"Галатасарой" Дрис Мертенс ва Торрейрани ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди
04 aug 2022 23:11
News
"Галатасарой" Дрис Мертенс ва Торрейрани ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди
Турк клуби ажойиб трансферлар остонасида.
Таниқли инсайдер ва журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Галатасарой" "Арсенал" ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра билан келишиб олган. Шартноманинг майда деталлари ҳал қилиниши билан футболчи Истанбулга йўл олади. "Арсенал" ушбу трансфердан 6-7 млн евро ишлаб олади.
Бундан ташқари, турк клуби ҳозирда эркин агент мақомида бўлган Дрис Мертенс билан ҳам келишиб олган. "Галатасарой" Мертенс билан бир йиллик шартнома имзолайди. Битимни яна бир йилга узайтириш банди ҳам бўлади.
Шундай қилиб, "Галатасарой" Лукас Торрейра ва Дрис Мертенсни ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди.
Link :
Source : twitter.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Comments