Latest news

17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  1 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  5 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  4 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  23 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1

24 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари News

24 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 24-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 24-турнинг энг яхши дарвозабони – Азизхон Исақов ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" бу турда ўйиндан олдин фаворит дея эътироф этилган ОКМК билан Олмалиқда рўбарў келиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу муваффақиятли баҳсда қўқонликлар посбони Азизхон Исақовнинг ўрни беқиёс. 24 ёшли дарвозабон учрашув давомидаги муносиб ҳаракатлари билан эсда қолди, 1-2 вазиятда жамоаси жонига ора кирди. Championat.asia ижодий гуруҳи ўзаро муҳокамалардан сўнг Исақовни энг яхши деб топди. 


Championat.asia сайти талқинида 24-турнинг энг яхши мураббийи – Баҳром Ҳайдаров ("Қўқон-1912")

Қўқонликлар ушбу турда Олмалиққа сафар уюштириб, 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу ғалаба Баҳром Ҳайдаровнинг ўйин учун танлаган тактикаси ва режаси орқали қўлга киритилди. Унинг шогирдлари финал ҳуштаги чалингунига қадар ҳимояда мустаҳкам тура олди. Ҳайдаров баҳс мобайнида футболчиларига сергакликни йўқотмасликни уқтириб турди ва фаол ҳаракат қилишга ундади. Шундай қилиб, 47 ёшли мутахассис ҳақли тарзда тур мураббийи дея эътироф этилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра, 24-турнинг энг яхши футболчиси – Игорь Сергеев ("Пахтакор")

"Пахтакор" ушбу турда меҳмонда "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди (4:0). Шубҳасиз, бу баҳс Ўзбекистон МТЖ форвардининг бенифисига айланиб кетди. У дубль қайд этиб, 1 та голга ассистентлик ҳам қилди. 32 ёшли Сергеев натижани бир ўзи ҳал қилди десак хато бўлмайди. Бундан ташқари, Суперлигадаги голлари сонини 16 тага етказиб, яққол тўпурар бўлиб олганини эътироф этиш жоиз. Шу тариқа, ҳеч бир иккиланишларсиз "қотил" ҳужумчи Игорь Сергеев 24-турнинг энг яхши футболчиси номига муносиб кўрилди.


Championat.asia сайти талқинида 24-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Амир Тўрақулов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу турда "Насаф" билан баҳс юритиб, жанговар дуранг қайд этди (2:2). Мазкур ўйиннинг 41-дақиқасида Тўраулов олис масофадан чап оёқда дарвозани нишонга олди, зарба ўта муваффақиятли бўлди ва тўп дарвоза тўридан ўрин олди. Шу тариқа, ўтган турда бўлгани каби ёш хавбек урган гол яна энг чиройлиси сифатида тан олинди. 


Rating: +5   

Comments

+2   
07 oct 16:28:31
Azim Ismailov
Танловлар тугри аникланган
+1   
07 oct 20:28:46
STENLESS..R
Сергеев нотугри
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика