Latest news

10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  2 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  4 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  3 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  12 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  3 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8

Гакпо январь ойида 30 миллион еврога сотилиши мумкин News

Гакпо январь ойида 30 миллион еврога сотилиши мумкин

ПСВ ҳужумчиси Коди Гакпо қишки трансфер ойнасида Нидерландия клубини тарк этиш эҳтимоли мавжуд.

"De Telegraaf" хабарига кўра, ПСВ 23 ёшли футболчини ўзида сақлаб қолмоқчи, аммо молиявий нуқтаи назардан клуб янги таклифни рад эта олмайди. ПСВ январь ойида ҳужумчини 30 миллион еврога сотишга тайёр, чунки жамоа мавсумни ёмон якунламаслик учун зудлик билан трансфер бозорида муваффақиятли юриш қилиши керак.

Аввалроқ Гакпо "Лидс"га ўтишга яқин экани хабар қилинганди. Битимнинг эҳтимолий суммаси 30 миллион фунт (34 миллион евро)га баҳоланганди.

2022 йилнинг ёзида футболчи "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин эди, аммо "қизил иблислар" ПСВнинг молиявий талабини қондиришмаган эди.

Гакпо жорий мавсум клуб сафида барча турнирларда 21 та ўйинда қатнашиб, 13 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика