Latest news

17:00"Нефтчи" — "Андижон" 0:0 (Матнли трансляция)  6 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  2 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

Габриэль Обертан: «Фергюсон афсона» News

Габриэль Обертан: «Фергюсон афсона»

«Манчестер Юнайтед» ва «Ньюкасл»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Габриэль Обертан ёзда Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби сафига қўшилди.

Маҳоратли футболчи хорижлик ҳамкасбларимизга берган интервьюсида сэр Алекс Фергюсонни қанчалик ҳурмат қилиши, Интернет тармоқларидаги хабарларга эътибор қаратмаслиги ва бошқа маълумотлар ҳақида гапирди.

- РФПЛда Диарра, Вальбуэна, Фибель, Ванкер сингари футболчилар тўп суришган. Улар билан маслаҳатлашдингизми?


- Аввалроқ Лассана «Анжи» ва Россия чемпионати ҳақида гапирганди, шу боис бу борада қисқача тасаввурга эга эдим. Маҳаллий шароитга тезда мослашдим, ортиқча қийинчиликларга йўлиқмадим. Клубда мени яхши кутиб олишди.

- «Бордо»да Лоран Блан қўл остида шуғуллангансиз. Эски таниш-билишчилик ҳурмати Франция термаси таркибидан жой олишга умид қиляпсизми?


- Дарҳақиқат, муносабатларимиз ажойиб эди, у эндигина мураббийлик фаолиятини бошлаётганди. Аммо Лоран билан дўстлик ришталарини боғлашга улгурмаганман, чунки бошқа жамоага ўтгач, ҳаммаси қайтадан бошланади. Янги танишлар, янги шериклар... Блан менга қўнғироқ қилиб, термага чақирса хурсанд бўлардим, аммо «Бордо»дан кетгач, яқинлигимиз барҳам топган.

- Сэр Алекс Фергюсон билан илк танишув қандай кечган?


- Шартнома тузиш чоғи учрашгандик. Ўшанда шифокорлар жароҳатим борлигини аниқлаб, битим имзолаш шарт эмаслигини таъкидлашган. Аммо Фергюсон тикланиш учун имконият бериши, менга ишонишини айтган. «МЮ» - ўзига хос жамоа. Бой тарихга эга, Скоулз ва Гиггз сингари юксак маҳорат эгалари билан елкама-елка тўп сурасан.

- Лоран Блан ва Кристиан Гуркюфф муаммоларингиз руҳий ҳолатингиз сабабли келиб чиқишини таъкидлашди...


- Барчаси тажриба ва ёш туфайли вужудга келади. Ҳаммадан тез бўлишга интилардим, аммо профессионал томондан менга нимадир етишмасди. Мақсадимга эришиш учун вақт керак эди. Умуман, мураббийлар борасида омадим келган, аммо ҳеч ким сэр Алексга етолмайди. Унинг ҳар бир қарори, ҳаракатлари таҳсинга сазовор. Фергюсон - афсона!

- «МЮ»да ҳамиша ажойиб футболчилар тўп суришган. Наҳотки, улар орасидан ҳеч ким юлдузлик касалига чалинмаган бўлса?


- Уларнинг ҳаммаси профессионаллар. Баъзан футболчилардан ҳам муҳим бўлган ҳолатлар учрайди. Мен ўйнаган пайтдаги «МЮ» аъзолари ўзларини бир оила вакилларидек тутишарди. Шундай ўйинчилар билан бирга тўп сурганимдан фахрланаман, улардан кўп нарса ўргандим.

- Жароҳат туфайли «Ньюкасл»да омадингиз юришмади, бироқ ишқибозлар сизни тушунишмади. Шунда оғир ҳолатга тушгандирсиз?


- Вазиятдан келиб чиқиб иш тутаман. Интернетда мен ва жамоам ҳақида нима ёзишаётганига қизиқмайман. Чунки кўпинча шахсиятга тегиш ҳоллари, нафақат сен, балки оиланг ва яқинларинг ҳақида турли гап-сўзлар кўпайиши кузатилади. Буларга алоқадор бўлишни истамайман. Шу боис, ишқибозларнинг муносабатларидан ҳам бехабарман.

- Сизнингча, «Анжи» катта футболга қайтишингиз учун имконият берадими?

- Ҳа, мунтазам майдонга тушиш, доимий ўйин амалиётига эга бўлиш, тажриба тўплаш ва энг яхшилар қаторига қўшилиш имконияти туғилди. Умуман олганда эса, жамоамнинг ҳамиша ғалаба қозониб, совринларга эга чиқишини хоҳлайман. Бу борада доимо ёрдам беришга тайёрман.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика