Latest news

12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  1 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  2 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  9 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  14 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  2 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  1 00:17Шешко Каррингтонда  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34

Габриэл Барбоза: «Энг кучли лигалар Европада» News

Габриэл Барбоза: «Энг кучли лигалар Европада»

Бразилия - иқтидорлар ўлкаси, десак муболаға бўлмас. Сўнгги пайтларда «Сантос» клуби истеъдодли футболчиларни етиштириш борасида етакчилик қилмоқда.

Робиньо, Неймар... мана энди Габриэль Барбоза ёки оддий қилиб айтганда - Габигол. Яқинда 19 ёшли футболчи FourFourTwo нашрига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбат билан танишишингиз мумкин.

- 19 ёшингизда Бразилия футболининг асосий юлдузларидан бирига айландингиз. Буни қандай уддаладингиз?

- Ҳозирча барчаси тез амалга ошмоқда. Тасаввур қилинг, 16 ёшимдан буён профессионал футболдаман... Дастлаб «Сантос»да мени ҳадеганда майдонга тушираверишмасди. Лекин имконият туғилса, ундан 100 фоиз фойдаланишга ҳаракат қилганман. «Сантос»даги биринчи голимни урганимдан кейин эса менга бўлган эътибор ортди. Ўзимга ишончим ошди. Айни пайт жамоанинг асосий ўйинчисига айланганимдан мамнунман.

- «Габигол» лақаби ўзингизга ёқадими?


- Албатта, ёқади. Ахир ҳужумчининг исмида «гол» деган қўшимча бўлса ёмонми? Бу лақаб болалигимда футзал ўйнаб юрганимда ҳам бор эди. Жамоамизда Габриэллар кўплиги туфайли бир-биримиздан ажратиш учун нимадир қилишга тўғри келган. Мен эса кўпроқ гол урардим. Шундан сўнг «Габигол» лақаби келиб чиқди. Кейинчалик ижтимоий тармоқларда ҳам шу ном билан саҳифа оча бошладим.

- Футболдаги асосий кумирингиз ким?

- Криштиану Роналдунинг ашаддий мухлисиман. У ҳеч қачон тақдирга тан бермайди, ҳамиша жамоага ёрдам беришга интилади ва ҳар қандай вазиятда гол уриши мумкин.

- Англия матбуотида сизни «Янги Неймар» деб аташмоқда. Бунга муносабатингиз қандай?

- Албатта, бу ёқимли. Лекин бизни солиштириб бўлмайди. У Европада ўйнаяпти, жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. Менга ҳали йўл бўлсин. Умуман олганда, ўз тарихимни ёзмоқчиман. Умид қиламанки, қачонлардир Неймар чиққан чўққига кўтариламан. Бу - менинг орзум.

- Бразилия олимпия термасидан жой олдингиз. Жамоада Неймар билан ўйнашни истагандирсиз?

- Ҳа. «Сантос»да унинг ёнида тўп суриш насиб қилмади. Тўғри, бир марта тахминан 20 дақиқа майдонда бирга бўлганмиз. «Сантос»даги дебютим унинг хайрлашув учрашувига тўғри келган. Неймар билан бирга ўйнаш мен учун фахр.

- Сиз учун Олимпиаданинг олтин медали қанчалик аҳамият касб этади?

- Бразилия учун бу катта натижа. Чунки термамизга айнан шу соврин етишмаяпти. Барчанинг мақсади - олтин медаллар. Бунинг устига, мусобақа ўз майдонимизда ўтмоқда. Ушбу жамоадан жой олганимдан хурсандман. Эндиликда Олимпия чемпионлигини орзу қиляпман.

- Бу йил Хитойдан тушган таклифни рад этганингиз тўғрими?

- Дарҳақиқат, чин ўлкасидан ажо­йиб таклиф тушди. Лекин ҳали вақт эрта, деб ҳисобладим. Энг кучли лигалар Европада. Бунга шубҳа йўқ. Мақсадим - «кўҳна қитъа»да ўйнаш.

- Англия премьер-лигаси ҳақида қандай фикрдасиз?

- У ерда тезкор ва жисмоний футбол биринчи ўринда туради. АПЛ ўйинларини томоша қилиш ёқимли. Олдинлари «Инглизлар чиройли футбол намойиш қилишмайди» қабилидаги гап-сўзлар юрарди. Лекин ҳозир ундай эмас. Ишончим комил, Англия премьер-лигасига муаммосиз мослашиб кетган бўлардим.

- Бразилия термасининг янги устози Тите ҳақида қандай фикрдасиз?


- У клуб даражасида ажойиб ишларни амалга оширди. Тите ушбу лавозимга муносиб. Балки ҳозир Бразилия миллий жамоаси ўзининг омадсиз даврини ўтказаётгандир. Лекин мен Селесао янги авлодининг бир бўлаги бўлганимдан хурсандман. Термамизнинг ЖЧ-2018га чиқишида ёрдам беришни истайман.
 

ЖАЪФАРАЛИ тайёрлади

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика