Фюллькруг "Боруссия Д"га ўтишга яқин
		
		31 aug 2023 16:48
        News	
	
				
				Фюллькруг "Боруссия Д"га ўтишга яқин
"Вердер" ҳужумчиси Никлас Фюллькруг Дортмунднинг "Боруссия"сига ўтишга яқин турибди. 
			Бу ҳақда "Bild" хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, форварднинг трансфер суммаси бонуслар қўшилган ҳолда тахминан 13 миллион еврони ташкил қилади. Бугун, 31 август куни Фюллькруг "Боруссия"га ўтишини расмийлаштириш учун тиббий кўрикдан ўтиши керак.
30 ёшли Фюллькругнинг "Вердер" билан шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар тузилган. Transfermarkt интернет-портали германиялик ҳужумчининг бозор нархини 13 миллион еврога баҳоламоқда.
Фюллькруг жорий мавсум "Вердер" учун барча мусобақаларда 3 та ўйин ўтказиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.
У Германия терма жамоаси сафида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та тўп киритган ва 1 та голга ассистентлик қилган.
            Link            :         
                    Source                : Bild
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	
            
                    Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
                    Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
                    Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
                    Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди
Comments