Latest news

08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  0 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  14 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  137 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0

Футзалда нима гап? News

Футзалда нима гап?

Шу йилнинг кузида Литвада футзал бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Бунда Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади. Маълумки, ўтган йил футзал бўйича Осиё чемпионати ўтказилиши ҳамда бу мусобақа ЖЧга йўлланма бериши лозим эди. Бироқ коронавирус туфайли Туркманистон мусобақага мезбонлик қилишдан бош тортди. Сўнгра Қувайтга берилди ва Қувайтда ҳам вирус сабаб ўтказилмай қолди. 

Кейинчалик ОФК бу йилги мусобақани ўтказмасликка қарор қилди ва терма жамоаларнинг рейтингда тутган ўрнига қараб жаҳон чемпионатига боришини аниқлаб олишга киришди. Маълумки, ФИФА ОФК учун 5та йўлланма ажратган ва ҳозирда мундиалда иштирок этадиган Осиёнинг 3 терма жамоаси аниқ: Эрон, Япония ва Ўзбекистон. Яна иккита жамоа плей-офф баҳсларидан сўнг маълум бўлади. 

Плей-офф босқичида Ироқ - Таиланд ва Вьетнам - Ливан терма жамоалари ўзаро кураш олиб боради. Ўйинлар уй-меҳмон тарзида ўтказилади. Дастлабки баҳслар 20 май, жавоб учрашувлари 25 майга белгиланган. Ушбу иккита жуфтликда ўзини кўрсатган икки жамоа ҳам жаҳон чемпионатига йўл олади. 


Нечта иштирокчи маълум? 

Литвадаги жаҳон чемпионати шу йилнинг 12 сентябрь - 3 октябрь санасида ўтказилади. Мусобақа Литванинг учта - Вильнюс, Каунас ҳамда Клайпеда шаҳарларида бўлиб ўтади. Футзал бўйича жаҳон чемпионатида 24та терма жамоа қатнашади. Жамоалар тўрттадан 6 гуруҳга бўлинади. Ҳозирча 18 жамоа маълум бўлган: 

Япония

Эрон

Ўзбекистон

Ангола

Миср

Марокаш

Аргентина (амалдаги чемпион)

Бразилия

Парагвай

Венесуэла

Соломон ороллари

Литва (мезбон)

Қозоғистон

Португалия

Россия

Испания

Чехия

Сербия

P.S. Яна 6та жамоа саралаш ўйинларидан сўнг маълум бўлади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика