Latest news

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  0 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Футзал. Холбек Йўлдошев: “Насиб қилса, бу мавсум ҳам муносиб иштирок этамиз” News

Футзал. Холбек Йўлдошев: “Насиб қилса, бу мавсум ҳам муносиб иштирок этамиз”

Ўтган мавсум футзал бўйича мамлакат чемпионати ва кубогида Қаршининг “Дўстлик-AIN” жамоаси шов-шув кўтарган эди.
Қаршиликлар янги мавсумга ҳам қизғин тайёргарлик олиб бормоқдалар. Шу муносабат билан жамоа бош мураббийи Холбек Йўлдошевни суҳбатга чорладик.

- Жамоа янги мавсумга қай тарзда тайёргарлик кўрмоқда?
- Айни пайтда Қарши шаҳрида йиғин ўтказаяпмиз, тайёргарлик жараёнини анча олдин бошлаганмиз. Июль ойининг иккинчи ярмида Қаршида пляж футболи бўйича VIII Ўзбекистон Кубоги ва Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди. Ана шу беллашувларда қатнашган “Дўстлик-AIN” жамоаси ҳар икки турнирнинг финалида Қаршининг бошқа бир жамоаси “Насаф”ни мағлуб этиб, ўзига ҳос дубл қайд этди. Соҳил футболи мусобақалари ўз ниҳоясига етгач, футзал мавсумига тайёргарликни бошлаб юбордик.

- Таркибда ўзгаришлар борми?
- Ўтган мавсумда асосий устунларимиз бўлган дарвозабон Акмал Хазратқулов ҳамда ҳужумчимиз Алишер Ибрагимовларни жамоада олиб қолдик, ваҳоланки, бу ўйинчиларга етарлича таклифлар тушган эди. Лекин, баъзи футзалчиларимизни қўйиб юбордик, Алишер Юсупов, Жасур Ўрунов ва Бахтиёр Баратовлар “Когон” таркибига бориб қўшилишди. Уларга янги жамоаларида омад тилаб қоламан. Кетганларни ўрнини тўлдириш учун бошқа клублардан футзалчи сотиб олмаймиз, балки махаллий ўйинчилар жалб қилинади.

- Молиявий муаммолар бартараф этилганми?
- Афсуски, клуб молиявий томондан жиддий муаммога дуч келган, ҳозиргача ҳомий топилгани йўқ. Бу йил ҳам ҳаражатларни ўз чўнтагимдан кўтаришимга тўғри келади. Насиб қилса, бу сафар ҳам муносиб иштирок этамиз.

- Йиғин доирасида ўртоқлик ўйинлари ўтказилаяптими?
- Яқиндагина “Когон” жамоаси билан Қаршида ўртоқлик ўйини ўтказдик ва 5:2 ҳисобида ғалаба қозондик. Бундан ташқари, яна бир нечта клублар билан назорат учрашуви ўтказишни мўлжаллаганмиз.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика