Latest news

00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  2 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  0 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  64 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1

Футзал. Учинчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси News

Футзал. Учинчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси

Кеча футзал бўйича XIX миллий чемпионатимизнинг биринчи тур, учинчи кунги беллашувлари ўтказилди.
Одатга кўра, кечаги куннинг энг яхшиларини ва рамзий жамоасини тузиб чиқдик.

Энг кескин ўйин: “Локомотив” – “Когон” 2:2

Бу учрашувда биринчи бўлимдан кейин когонликлар 2:0 ҳисобида олдинда боришаётган эди, лекин футзалда 2-3 та тўп фарқини бемалол йўққа чиқарса бўлади. “Темирйўлчилар” иккинчи бўлимда ўйин тизгинини қўлларига олишди ва бир очкони қўлга киритишди.



Энг қизиққон мураббий: Абдулла Бўриев (“Бунёдкор”)

Ўзбек футзали юлдузларидан бири бўлган “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи Абдулла Бўриев ўйин пайти жуда ҳам қизиққон инсонга айланади. Кеча Қаршининг “Насаф” жамоаси билан бўлган баҳсда бир қарашда ҳаммаси яхши давом этаётган паллада учрашув ҳаками йўл қўйган хато ўйин тизгинини издан чиқариб юборди. Табиийки, “қалдирғочлар”нинг зарарига чиқарилган хато қарор клуб мураббийининг жунбушга келишига сабаб бўлди.



Энг яхши ўйинчи: Фарҳод Мирахматов (“Локомотив”)

“Локомотив” етакчиси кечаги баҳснинг биринчи бўлимида рақиб ўйинчиси билан тўқнашиб кетиши натижасида ўнг елкасидан жароҳат олди. Бир неча дақиқалик текширувдан кейин у ўйинга қайтди, лекин учрашувни елкасидаги оғриқ билан давом эттирди ва гол ҳам урди. Жамоасининг қийин вазиятдан чиқиб кетишида Фарҳод Мирахматовнинг ҳиссаси катта бўлди.



Энг чиройли гол: Константин Свиридов (“Олмалиқ”)

Олмалиқликлар учун жуда ҳам қийин кечган ўйинда Свиридов ўз жамоасини руҳлантирувчи голларни киритди. Унинг иккинчи голи чирой бобида кечаги голларнинг барчасини ортда қолдирди. Бурчакдан ерлатиб узатилган тўпни тўхтатмасдан дарвозабоннинг шундоққина пешонасидан жойлаб қўйиш ҳар куни ҳам бўлавермайди.



Энг яхши дарвозабон: Элёр Самадов (“Пахтакор”)

Дастлабки икки ўйиндаги мағлубиятдан сўнг, ниҳоят “шерлар” ғалаба қозонишди. Элёр Самадов эса ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди, унинг бир неча бор қийин зарбаларни бартараф этиши клубининг муҳим ғалабани қўлга киритишига сабаб бўлди.



Энг яхши жамоа: “Ардус”

Кечаги учрашувлар давомида энг мазмунли ва ишончли ўйинни айнан “Ардус” кўрсатди. Клуб бир текис ва тартибли ўйин намойиш этмоқда. Дилшод Ирсалиев ҳамда Артур Юнусов каби юлдузларнинг жамоага қайтиши “Ардус”ни яна фаворитлар қаторига киришини таъминлади.



Энг омадсиз жамоа: “Бунёдкор”

Кечаги ўйинда “қалдирғочлар” биринчи бўлиб тўп киритганларига қарамай мағлуб бўлишди. Бунинг устига, ҳисоб тенг бўлиб турганда дабл пенальтидан фойдалана олишмади. Яна бир нечта вазиятларда “Насаф” посбони Аҳмад Бойхонбоев ўзини кўрсатди.

Биринчи тур, учинчи кунида ўтказилган ўйинлардан тузиб чиққан рамзий жамоамиз қуйидагича:

Дарвозабон: Элёр Самадов (“Пахтакор”)
Ўйинчилар: Артур Юнусов (“Ардус”), Константин Свиридов (“Олмалиқ”), Фарҳод Мирахматов (“Локомотив”), Ойбек Полвонов (“Насаф”)
Заҳирадаги ўйинчилар: Илнар Бахтиев (“Пахтакор”), Даврон Валижонов (“Бунёдкор”), Соҳиб Нарзуллаев (“Когон”), Элдор Хошимов (“Ардус”)


Толибжон Қосимов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика