Latest news

05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  2 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  2 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  176 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0

Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Бугун вакилларимиз чорак финал ўйинини ўтказишади News

Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Бугун вакилларимиз чорак финал ўйинини ўтказишади

Таиландда футзал бўйича тарихда илк маротаба ўтказилаётган U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун мусобақанинг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси "C" гуруҳида Ливан, Гонгконг, Мьянма ва Қатар ёшларини ортда қолдирган ҳолда биринчи ўрин билан 1/4 финалга йўл олган. Гуруҳимизда Ливан U-20 терма жамоаси ҳам биз каби 10 очко тўплади, лекин тўплар нисбати бизда яхшироқ бўлгани учун ливанликлар иккинчи бўлишди.

Чорак финалда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Мўғулистонга қарши кураш олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

U-20 Осиё чемпионати
Чорак финал, 22.05.2017


14:00. Индонезия U-20 - Таиланд U-20
"Bangkok Arena"

14:00. Эрон U-20 - Ливан U-20
"Hua Mark Indoor Stadium"

17:00. Ироқ U-20 - Япония U-20
"Bangkok Arena"

17:00. Ўзбекистон U-20 - Мўғулистон U-20
"Hua Mark Indoor Stadium"

Хосе Мария Пазос Мендез шогирдлари бугун мўғулларни мағлуб этишса, ярим финалда Ироқ ва Япония ёшлари жуфтлиги ғолибига қарши кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақанинг ғолиби ва финалчиси 2018 йили ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги (U-18) Олимпия ўйинлари футзал мусобақасига йўлланма олади.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика