Latest news

01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ҳисобда мағлуб этди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  4 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  1 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  5 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  8 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11

Футзал. Самарқанд Ўзбекистон кубоги "Ғарб" минтақасига учрашувларига мезбонлик қилмоқда News

Футзал. Самарқанд Ўзбекистон кубоги "Ғарб" минтақасига учрашувларига мезбонлик қилмоқда

Бугундан бошлаб Самарқанд шаҳридаги "ФУТЗАЛ" спорт комплексида футзал бўйича Ўзбекистон кубоги "Ғарб" минтақаси учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Ушбу учрашувларга мезбонлик қиливчи Самарқанд шаҳрида "Ғарб" минтақсидан чорак финалга учта йўлланма эгалари аниқланади.

Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларининг дастлабки саралаш учрашувлари икки минтақада бўлиб ўтиб, унда "Шарқ" ва "Ғарб"дан 8 та чорак финалга йўл олган жамоалар номи маълум бўлади. "Шарқ" минтақасига Тошкент шаҳри мезбонлик қилса, Самарқанд шаҳри "Ғарб" минтақасига мезбонлик қилади. ЙЎлланмалар эса "Ғарб" минтақаси учун учта, "Шарқ" минтақаси учу бешта қилиб белгиланган.

Бугун Самарқанд вилоят футбол федерациясида Ўзбекистон кубоги саралаш баҳслари учун қуръа ташланди. Жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда йўлланмалар учун кураш олиб боради.

Қуръа натижаси билан танишинг:

"А" гуруҳи

1. "Когон" (Когон шаҳри)
2. "Насаф" (Қарши шаҳри)
3. "СФК" (Самарқанд Футзал Комплекси) (Самарқанд шаҳри)

"Б" гуруҳи

1. "Дўстлик" (Қарши шаҳри)
2. "Нафис" (Самарқанд шаҳри)
3. "Самарқанд" (Самарқанд шаҳри)

Ушбу жамоалар ўзаро рейтинг бўйича баҳслар олиб боради.

Биринчи.

"Насаф" - "СФК"  жамоалари ўзаро баҳс олиб боради ва ғолиб гуруҳ пешқадамлиги учун "Когон" билан курашади.

"Нафис" - "Самарқанд" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришиб, ғолиб "Дўстлик"ка қарши майдонга чиқди.

Иккинчи.

а. "Когон" - Биринчи учрашув ғолиби  ("Насаф"-"СФК" ғолиби)  ўзаро баҳс олиб бориб ғолиб Ўзбекистон кубоги чорак финалига йўл олади.

б. "Дўстлик" - Биринчи учрашув ғолиби ("Нафис" - "Самарқанд" ғолиби) ўзаро баҳс олиб боришиб яна битта Ўзбекистон кубоги йўлланмаси эгаси маълум бўлади.

Учинчи.

"а" ва "б" гуруҳининг мағлуб бўлган жамоалари ўзаро баҳс олиб боришиб учрашув ғолиби "Ғарб" минтақаси учун ажратилган учинчи йўлланма эгасига айланади.

Учрашувлар 11-15 декабрь кунларида бўлиб ўтади ва натижалар билан таништириб борамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика