Футзал. Қирғизистон бош мураббийи: Бизга "Дина"дек кучли рақиб керак эди"
07 feb 2016 16:02
News
Футзал. Қирғизистон бош мураббийи: Бизга "Дина"дек кучли рақиб керак эди"
5 февралда Қирғизистон Троицк шаҳрида Россиянинг "Дина" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб 1:7 ҳисобида ютқазиб қўйди.
- Ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Бизнинг жамоа деярли ҳеч нима кўрсата олмади. Ҳозирча биз катта йўл бошидамиз. Бу ўйин бир неча кундан сўнг бошланадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида жуда муҳим эди. «Дина» - жуда кучли рақиб. Бундай клубга қарши ўйнаш биз учун шараф. Баъзи вазиятларда биз яхшироқ ўйнадик. Қайсидир эпизодларда «Дина» катта устунликка эришди. Бошқача бўлишини кутмагандик ҳам. Айнан шундай кучли спарринг-рақиб керак эди.
- Жамоа «Дина»га қандай ноқулайлик кўрсатди?
- Рақибга деярли ноқулайлик туғдирмадик. Баъзида тўпни яхши назорат қилдик, бир қатор вазиятларга эга бўлдик. Умуман олганда баҳс «Дина»нинг назорати остида ўтди, айнан шундай бўлиши ҳам керак эди, - дейди Андрей Полховский.
Маълумот учун, 10-21 февраль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида Қирғизистон терма жамоаси "A" гуруҳида Ўзбекистон, Ливан ва Саудия Арабистонига қарши ўйнайди.
Comments