Футзал. Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли мураббийга эга"
15 sep 2016 08:44
News
Футзал. Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли мураббийга эга"
Португалия терма жамоаси устози Хорхе Бразз ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўзбекистон яхши жамоа. Бизга қарши бўлган ўйинда рақибимизни фақат ғалаба қониқтиради, шу сабабли бизга осон бўлмаслиги аниқ. Ўйлашимча мухлислар яхши тактик ўйини гувоҳига айланишади
Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли мураббийга эга. Мен бўлажак рақибизнинг Колумбияга қарши ўйинини стадиондан кузатдим, ушбу баҳсда Ўзбекистон жуда ёрқин ўйин намойиш этди.
Жамоамизда Рикардиньодек ўйинчи борлигидан фахрланаман. У ҳақиқий профессионал ва ўз ишини устаси. Рикардиньо жамоамизнинг етакчиси ва унга бўлган ишончим чегара билмайди, - дейди Португалия терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Бразз ЎФА матбуот хизматига.
Эслатиб ўтамиз, Португалия - Ўзбекистон учрашуви 17 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 06:00да бошланади.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Comments