Latest news

20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  0 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  1 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  12 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  1 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  3 18:27"Бунёдкор" Дания жамоасига имкониятни бой берди  1 18:05Гвардиола: "Ҳусановнинг ҳолати яхши. У ўйнашга тайёр"  10 17:50"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда  1 17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  2 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  5 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  9 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   1

Футзал. Панаманинг Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби маълум News

Футзал. Панаманинг Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби маълум

Панама футзал терма жамоаси бош мураббийи Алекс Дель Росарио бўлажак мундиаль учун таркибни аниқлаб олди.

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида Панама шарафини 14 нафар футзалчи ҳимоя қилади.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Алекс Дель Росарио мусобақа учун таркибни аниқлаб олди.

Панама терма жамоаси 1 сентябрь куни Тошкентга учиб келгани ҳақида хабар бергандик. Тайёргарликнинг охирги қисмини панамаликлар юртимизда ўтказишади. 

Жаҳон чемпионатидаги биринчи учрашувини терма жамоа 16 сентябрь куни Португалияга қарши Тошкентдаги "Хумо Арена"да ўтказади. Иккинчи турда Марокашга қарши беллашув бўлса, Панама учун гуруҳ босқичи 22 сентябрь санасида Тожикистонга қарши ўйин билан якунига етади. 

Ўзбекистондаги мусобақа Панама футзали учун тўртинчи Жаҳон чемпионати бўлади. Бунгача жамоа Таиланд-2012, Колумбия-2016 ва Литва-2021даги жаҳон чемпионатларда иштирок этган.

Жамоанинг энг яхши натижаси 2012 йил, Таиландда қайд этилган. Ўшанда Панама 1/8 финалга чиқишни уддалаган.


Панаманинг Жаҳон чемпионати учун таркиби: 

Дарвозабонлар:
Хайме Пеньялоса – "CD Los Lobos"
Хосе Альварес – "Вилла 9 Ла-Пас"    

Ўйинчилар:
Альфонсо Макенси – "Панта Валон" (Перу)
Хосе Луис Кабальеро – "Вилла 9 Ла-Пас"
Рикардо Кастильо – "Вилла 9 Ла-Пас"
Хосе Эскобар – "CD Milenio Panamа Oeste"
Хосе Йервуд – "Вилла 9 Ла-Пас"
Яиль Гарсия – "Вилла 9 Ла-Пас"
Абдиэль Ортис — "CD Los Lobos"
Руман Милорд – "CD Los Lobos"
Луис Васкес – "Параисо по футзалу (Коста-Рика)
Марио Фореро – "Чоррильо"
Абдиэль Кастреллон – "Перехиль"
Аквилес Кампос – "CD Los Lobos"  

 

Панама терма жамоасининг тақвими:
Португалия – Панама – "Хумо Арена", Тошкент, 16 сентябрь
Марокаш – Панама – "Хумо Арена", Ташкент, 19 сентябрь
Панама – Тожикистон – "Бухоро универсал спорт комплекси", Бухоро, 22 сентябрь

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг учта шаҳрида бўлиб ўтадиган футсал бўйича жаҳон чемпионати 14 сентябрь куни старт олади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика