Latest news

15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2

Футзал. Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти News

Футзал. Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Колумбияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Терма жамоамизнинг кундузги машғулотида бош мураббий Хосе Мария Мендез асосан ўйин пайтида юзага келадиган ҳолатлар, ҳимояда ва ҳужумда қандай ҳаракат қилиш зарурлиги, имкониятлардан унумли фойдаланиш устида иш олиб борди. Мундиал бошланишига оз вақт қолгани боис оғир жисмоний машқлардан фойдаланилмаяпти.

Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотида қатнашган футзалчилар:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров, Акмал Хазратқулов, Шавкат Ибрагимов.

Ўйинчилар: Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Шуҳрат Тожибоев, Константин Свиридов, Нодир Элибоев, Даврон Чориев, Жавлон Аноров, Илҳом Ҳамроев, Андрей Шлема, Дилшод Раҳматов, Дилшод Ирсалиев, Тоҳир Абдураззоқов, Жамолиддин Шарипов, Феруз Фахриддинов, Машраб Одилов.

Бугун Машраб Одилов ва Жавлон Аноровлар кичик жароҳат олиб машғулотни охиригача етказа олишмади. Терма жамоамиз шифокорларининг сўзларига кўра, уларнинг жароҳати жиддий эмас.

Мундиалда иштирок этадиган якуний рўйхатдан юқоридаги футзалчилардан 14 нафари жой олади.



Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиалга тайёргарлик жараёнидаги навбатдаги учрашувни 28 ва 29 август кунлари Эрон терма жамоасига қарши ўтказади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика