Latest news

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  8 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  18 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Япония билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади News

Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Япония билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Япония терма жамоаси билан иккита ўртоқлик-назорат учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришди.

Ушбу ўртоқлик учрашувларининг ҳар иккиси ҳам Японияда ўтказилади. Дастлабки ўйин 10 ноябрь куни бўлса, иккинчи учрашув 11 ноябрь куни ўтказилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳозирги вақтда келаси йили Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини олиб бормоқда.

Япония, Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари 2014 йили Вьетнамда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида энг яхши натижа кўрсатган жамоалар сифатида тўғридан-тўғри ушбу Осиё чемпионатининг финал босқичига йўлланма олган. Ўзбекистон навбатдаги Осиё чемпионати мезбони сифатида ҳам тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлгани учун аввалги чемпионатда тўртинчи яхши натижани қайд этган Кувайт терма жамоаси ҳам финал босқичига саралашсиз йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент мезбонлик қиладиган Осиё Чемпионати 2016 йилнинг 9 — 21 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика