Latest news

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Футзал. Ўзбекистон Осиё чемпионати саралашида иштирок этиш учун Эронга боради News

Футзал. Ўзбекистон Осиё чемпионати саралашида иштирок этиш учун Эронга боради

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилги Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Эронга боради.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз саралашда Марказий ва Жанубий Осиё минтақасининг “А” гуруҳидан жой олган. Гуруҳда вакилларимизга Қирғизистон, Туркманистон ва Непал рақиблик қилади. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар қитъа биринчилигига йўлланмани қўлга киритишади.

Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидаги саралаш беллашувлари Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтади. "A" ва "B" гуруҳи жамоалари Осиё чемпионатига кимлар боришини айнан Табризда билиб олишади. Форслар юрти мезбонлик қиладиган саралаш ўйинлари 15-17 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигида Тошкентда йиғин ўтказмоқда ва бўлажак беллашувларга тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Эронга 13 октябрь куни Истанбул орқали учиб кетади.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика