Latest news

03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  1 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  33 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  5 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  46 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  15 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  85 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  2 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4

Футзал: Ўзбекистон муддатидан олдин Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди News

Футзал: Ўзбекистон муддатидан олдин Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳслари 2-турида Тожикистон терма жамоаси устидан 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва келаси йили Вьетнамда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
6 ноябрь куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи, 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Тожикистон терма жамоасига қарши майдонга тушган Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси учрашувда 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ўйинни 9-дақиқасида ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бу вазиятда Нодир Элибоевнинг ўнг қанотдан жарима майдончасига узатган тўпини Тожикистон терма жамоаси ҳимоячиси ўз дарвозасига тўғирлаб қўйди - 1:0. Аввалги учрашувда 5та гол муаллифига айланган Дилшод Рахматов эса, ўйиннинг 20-дақиқасида яна бир бор ўз индивидуал маҳоратини намойиш этиб, тожикистонлик дарвозабонни ортди қолдирди ва дарвозани ишғол қилди. Шу тариқда Ўзбекистон терма жамоаси танаффусга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида эса, «Ўзбекистон» спорт мажмуасига йиғилган мухлислар бирданига 3та гол кўришга муваффақ бўлишди. Аввалига Дилшод Ирсалиев ва Артур Юнусовлар Тожикистон дарвозасини ишғол этишган бўлсалар, шу дақиқанинг ўзида тожикистонлик футзалчилар ҳам гол уришга муваффақ бўлишди.

Ўйиннинг 29-дақиқасида Нодир Элибоев яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этиб ҳисобни 5:1 кўринишга олиб келди. Ушбу голдан сўнг учрашув ғолиби масаласи деярли аниқ бўлиб улгургандек кўринсада, Тожикистон терма жамоаси футзалчилари кетма-кет иккита гол киритиб ҳисобни қисқартиришди. Ўйин тугашига бир дақиқа қолганда эса, тожикистонликлар тўпурари Ҳуршид Маҳмудов бўш қолган дарвоазани ишғол этиб ҳисобни 5:4 бўлишини таъминлади. Бу вазиятда Баҳодир Аҳмедов дарвозабон ўрнига бешинчи ўйинчини майдонга туширган эди.

Ўйиннинг қолган қисмида дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва учрашув 5:4 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабаси билан якунига етди. Шу тариқа, Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси келаси йили Вьетнамда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритди. Қолган икки йўлланма эса, 7 ноябрь, пайшанба куни бўлиб ўтадиган сўнгги тур учрашувларидан сўнг маълум бўлади.

Куннинг иккинчи ўйинида эса Қирғизистон ва Туркманистон футзалчилари ўзаро майдонга тушишди. Жуда қизиқарли ва курашларга бой учрашувда дуранг натижа қайд этилди - 2:2. Ўйиннинг биринчи бўлимида 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Қирғизистон терма жамоаси иккинчи бўлимда туркманистонлик рақибларига ташаббусни бой бериб қўйди ва бунинг натижасида ўз дарвозасидан икки тўп ўтказиб юборди. Ўйин эса шу ҳисоб билан якунига етди.

Футзал бўйича Осиё чемпионати саралаш сўнгги тур учрашувлари 7 ноябрь, пайшанба куни бўлиб ўтади. Куннинг биринчи ярмида, соат 16:00да Тожикистон ҳамда Туркманистон терма жамоалари майдонга тушишса, соат 19:00да Ўзбекистон Қирғизистон билан ўзаро баҳслашади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати-2014 саралаш
Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи, 2-тур учрашувлари
6 ноябрь, сешанба
ҚИРҒИЗИСТОН – ТУРКМАНИСТОН 2:2 (2:0)
Голлар:
Уланбек Батази уулу (6), Мирланбек Абдукадиров (20) - Ватан Атаев (25), Режепов (30).
Огоҳлантиришлар: Уланбек (8), Эмиль Канетов (25).
ҚИРҒИЗИСТОН:
Дарвозабонлар:
Николай, Юрий, Омон.
Ўйинчилар: Мирланбек, Руслан Ермеков, Рустам Ермеков, Уланбек, Иляс, Дилшод Қодиров, Сотиболди, Мақсадбек, Эмиль Канетов, Михаил Сундеев, Нуржан Жетибаев.
ТУРКМАНИСТОН:
Дарвозабонлар:
Йениш Аширов, Байрамов.
Ўйинчилар: Аннаев, Муродов, Ватан Атаев, Гурбангули Аширов, Шатлик Атаев, Аҳмедов, Сейдиев, Аннагулиев, Кўниров, Аҳмед Кервенов.
Бош ҳакам: Али Ризо Суҳробий-Болсиний (Эрон).

ЎЗБЕКИСТОН – ТОЖИКИСТОН 5:4 (2:0)
Голлар:
Самад Шоҳзуҳуров (9, автогол), Дилшод Раҳматов (20), Дилшод Ирсалиев (22), Артур Юнусов (22), Нодир Элибоев (29) - Шерзод Жумаев (22), Алишер Ўлмасов (33), Хуршид Маҳмудов (35, 39)
ЎЗБЕКИСТОН:
Дарвозабонлар: Рустам Умаров, Клим Тюгаев.
Ўйинчилар: Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Шуҳрат Тожибоев, Артур Юнусов, Мақсуд Файзуллаев, Андрей Шлёма, Фарҳод Абдумавлонов, Дилшод Раҳматов, Жамолиддин Шарипов, Даврон Чориев, Константин Свиридов, Жавлон Аноров.
ТОЖИКИСТОН:
Дарвозабонлар: Мирали Шарипов, Муродулло Алиқулов, Шуҳрат Бибудов.
Ўйинчилар: Мансур Мамедбобоев, Хуршед Маҳмудов, Шерзод Жумаев, Алишер Ўлмасов, Орзу Додхудоев, Беҳруз Абдуалимов, Самад Шоҳзуҳуров, Далер Оқназаров, Акбар Муҳамедов, Шаҳром Шодиев.
Бош ҳакам: Ҳусаин Маҳмуд (Эрон).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика