Latest news

21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  1 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  2 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  7 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  12 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  7 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  6

Футзал. Ўзбекистон МТЖ назорат ўйинида АГМКга имкониятни бой берди News

Футзал. Ўзбекистон МТЖ назорат ўйинида АГМКга имкониятни бой берди

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ ҳамда АГМК клуби ўзаро назорат ўйини ўтказди.

Бу учрашув Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз учун Тошкентда ўтказилган йиғиннинг мантиқий якуни бўлган эрса, Александр Петров бошқарувидаги олмалиқликлар учун Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига кетиш олдидан сўнгги синов бўлди.

Учрашувда ёш ўйинчилардан иборат миллий терма жамоадан кўра тажрибалироқ бўлган АГМК 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.


Назорат ўйини

26.07.2019

Ўзбекистон - АГМК 2:4

Голлар: Б.Ризаев, С.Жўраев - И.Ропиев (2та), И.Ҳамроев, Д.Чориев

Ўзбекистон МТЖ: Дарвозабонлар: Акмалжон Ҳазратқулов ("Пахтакор"), Равшан Элибоев ("Пахтакор"), Аббос Элмуродов ("Локомотив"), Ислом Миралиев ("Бунёдкор").

Футзалчилар: Суннатилла Жўраев ("Насаф"), Муҳаммад Зоиров ("Пахтакор"), Аваз Абдувалиев ("Пахтакор"), Лазиз Убайдуллаев ("Динамо"), Ботир Ризаев ("Максам-Чирчиқ"), Шохзод Саъдиев ("Динамо"), Дилмурод Шавкатов ("Пахтакор"), Ҳусан Ғаниев ("Навбаҳор"), Дилмурод Жумаев ("Сўғдиёна"), Давлат Иброҳимов ("Динамо"), Абдулла Солихов ("Локомотив").

АГМК: Дарвозабонлар: Рустам Умаров, Аббосбек Ўлмасбеков.

Футзалчилар: Машраб Одилов, Ихтиёр Ропиев, Илҳомжон Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Дилшод Раҳматов, Даврон Валижонов, Алан Аминов, Акбар Усмонов, Темур Бердиев, Даврон Чориев, Исломбек Бийтўраев, Анасхон Раҳматов.


Энди Ўзбекистон миллий терма жамоаси август ойида яна йиғин ўтказади. АГМК эса 5 август санасида Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрига йўл олади.


Эслатиб ўтамиз, АГМК мусобақанинг "B" гуруҳида "Таи Сон Нам" (Вьетнам), "Нафт Ал Васат" (Ироқ) ва "Ар Райан" (Қатар) клублари билан кураш олиб боради.

АГМК жамоасининг Осиё чемпионатида қатнашадиган якуний таркиби эълон қилинди 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика