Latest news

00:17ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:09ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  3 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  12 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  7 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  7

Футзал. Ўзбекистон чемпионати совриндорлари тақдирланди News

Футзал. Ўзбекистон чемпионати совриндорлари тақдирланди

Бугун Ўзбекистон спорт мажмуасида футзал бўйича миллий чемпионат совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимизда футзалнинг ривожига ўзининг катта ҳиссасини қўшгани учун қуйидаги инсонларга миннатдорчилик тариқасида кичик кубоклар топширилди.

1. Жўрабек Шаймардонов ("Ардус" клуби директори)
2. Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи)
3. Рустам Абдиев ("Турон-С" бош мураббий)

Шундан сўнг мавсумнинг энг яхшилари тақдирланди.

Андрей Шлёма 30та гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлди. Энг яхши дарвозабон деб "Дўстлик-AIN" посбони Акмал Хазратқулов топилди. "Локомотив" вакили Артур Юнусов якунига етган чемпионатнинг энг яхши футзалчиси сифатида тан олинди.

"Бунёдкор" клуби ўйновчи мураббийи Абдулла Бўриев мавсумнинг энг яхши мураббийи сифатида тақдирланди.

Ўзбекистон Футзал Ассоциацияси чемпионат ва кубок баҳсларини ёритиб боргани учун Спорт ТВ, "Ўзбекистон футболи" газетаси ва "championat.asia" сайтларига миннатдорчилик билдирди ва диплом ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Тақдирлаш маросими сўнггида "Турон-С" футзалчиларига бронза, "Дўстлик-AIN" футзалчиларига кумуш, "Локомотив" футзалчиларига эса олтин медаллари топширилди.

Шу тариқа, 18-миллий чемпионат ўз якунига етди. Энди май ойида футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Вьетнамдаги Осиё чемпионатида иштирок этади.


Толибжон Қосимов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика