Футзал. Ўзбекистон чемпионати финали 14-19 майда ўтказилади
01 may 2015 16:59
News
Футзал. Ўзбекистон чемпионати финали 14-19 майда ўтказилади
Футзал бўйича 2014-2015 йилги Олий лига баҳсларининг ҳал қилувчи финалига ҳам етиб келдик.
Финалда Тошкент вилоятининг "Олмалиқ" ҳамда Тошкентнинг "Ардус" жамоалари ўзаро беллашадилар. Ўйинлар 14-19 май кунлари бўлиб ўтади, 17 май дам олиш куни. Финал бир жамоанинг учта ғалабасига қадар давом этади.
Финал билан бир вақтда учинчи ўрин учун ҳам ўйинлар ўтказилади. Унда Бухоронинг "Когон" ҳамда Қаршининг "Дўстлик-AIN" жамоалари ўзаро кураш олиб боришади. Бронза медаллари учун ўйинлар бир жамоанинг иккита ғалабасига қадар давом этади.
Барча учрашувлар "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон чемпионатининг амалдаги ғолиби Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ҳисобланади.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Comments