Latest news

13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  6 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   0 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  2 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  1 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  14

Футзал: Ўзбекистон бугун Эронга қарши илк ўртоқлик учрашувини ўтказади News

Футзал: Ўзбекистон бугун Эронга қарши илк ўртоқлик учрашувини ўтказади

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати финал босқичи ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги йиғинини ўтказиш учун Эроннинг Машҳад шаҳрига етиб келди.

Аввалроқ хабар берилганидек, мазкур йиғин давомида 28 ҳамда 29 август кунлари Эрон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур ўйинлардан олдин ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари матбуот анжуманида ОАВ вакиллари билан учрашдилар ва бўлажак ўйинлар олдидан ўз фикрларини билдиришди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендес ҳам, Эрон терма жамоаси устози Муҳаммад Нозималшари ҳам мазкур ўйинлар ҳар иккала терма жамоа учун ҳам сентябрь ойида Колмубияда старт оладиган Жаҳон чемпионати баҳсларига тайёргарлик жараёнини ўтаб беришини таъкидлашди. Эслатиб ўтамиз, айнан Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари Тошкентда ўтказилган футзал бўйича сўнгги Осиё чемпионати финалчилари ҳисобланишади. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур қитъа чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Эрон терма жамоаси бир неча йиллик танаффусдан сўнг Осиёнинг энг кучли жамоаси номини яна ўзларига қайтариб олишган эди.

Маълумот учун, Эрон ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги илк учрашув 28 август куни бўлиб ўтади. Учрашуви маҳаллий вақт билан 17:00 (Тошкент вақти билан 17:30)да бошланади.

Эронга қарши илк ўйин олдидан ўтказилган машғулотларда Хосе Мария Мендез турли хил тактик схемаларни синовдан ўтказди ва асосий эътиборини қарши ҳужумга қаратди. Тошкентда ОАВ вакиллари билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида терма жамоа бош мураббийи мазкур тактикани Жаҳон чемпионати баҳсларида ҳам синовдан ўтказишини айтиб ўтган эди. Боиси, гуруҳ босқичидаги рақиблар – Колумбия, Португалия ҳамда Панама терма жамоалари асосий эътиборини ҳужумга қаратадиган жамоалар тоифасига киради.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика