Latest news

15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  10 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  63 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  27 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0

Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатида 1/8 финалга чиқди! ФОТО News

Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатида 1/8 финалга чиқди! ФОТО

Таиландда футзал бўйича аёллар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Қитъа чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кеча мусобақадаги илк учрашувни Туркманистонга қарши ўтказди ва 3:1 ҳисобида зафар қучди.

1-турда Эрон Туркманистонни 14:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Шундай қилиб, қизларимиз битта ғалаба билан гуруҳдан чиқиш масаласини ижобий ҳал қилиб қўйишди. Сабаби бизнинг гуруҳда 3та жамоа бор. Ўзбекистон Эрон билан ўйинда қандай натижа қайд этса ҳам 2-ўриндан пастга тушмайди.

7 май куни Аваз Махсумов шогирдлари Эронга қарши баҳс олиб боришади. Ушбу баҳс ғолиби гуруҳда 1-ўринни эгаллайди.

Футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати.
Ўзбекистон – Туркманистон 3:1
Голлар:
З.Назарова (17), Р.Сафина (19), М.Бурҳонова (23) - Х.Эшниёзова (40).
Ўзбекистон: Л.Тиловова, З.Назарова, Ф.Турдибоева, М.Мунаварова, Л.Карачик
Захира: М.Бурҳонова, Н.Камолтоева, Х.Дадабоева, И.Турдалиева, Р.Сафина, М.Шойимова, М.Жонимқулова, Т.Зарбиева, Н.Кудратова.
Туркманистон: Н.Куликова, С.Мамметсахедова, М.Чориева, Х.Эшниёзова, О.Халилова.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика