Latest news

11:11"Нефтчи", "Андижон", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  0 10:42"Бавария"нинг асосий футболчиси "Реал"га ўтишга розилик берди  2 10:15Тен Хаг мураббийликка қайтишга яқин (Фабрицио Романо)  1 09:47EЧЛ. 4-турдан сўнг чемпионлик учун даъвогарлар рейтинги янгиланди  0 09:20Роналду Рунининг Мессини ундан яхшироқ деган гапига жавоб қайтарди  15 08:52"Реал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  10 08:25УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  1 07:58Ла Лига жамоаси кетма-кет бешинчи ғалабасидан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни масхара қилди  1 07:30Суперлига. Бугун 28-турга старт берилади  10 03:02Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" 2-ғалабасини қўлга киритди, "Динамо" Киевдан 6та гол ва бошқа натижалар  0 02:57Европа лигаси. "Астон Вилла", "Рома", "Бетис"дан ишончли ғалабалар ва бошқа натижалар  0 02:00Азизбек Эримбетов: "Кейинги баҳсда биз олдингидан-да яхшироқ ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман"  3 01:38Абдусамад Саидов: "Мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман"  1 01:10Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"  2 00:58Роналду: "Саудиядан кўра Испанияда гол уриш осонроқ"  32

Футзал. Осиё кубоги-2022. Ўзбекистон Баҳрайнни йирик ҳисобда енгди News

Футзал. Осиё кубоги-2022. Ўзбекистон Баҳрайнни йирик ҳисобда енгди

Бугун, 1 октябрь куни Футзал бўйича Осиё кубоги-2022 нинг 3-тур баҳсларига старт берилди.

Бироз аввал биз жой олган "B" гуруҳи доирасида икки қўшнимиз Тожикистон ва Туркманистон ўзаро рўбаро келди. Унда 8:5 ҳисобида ғалаба қозонган тожиклар гуруҳда иккинчи ўрин ва плей-офф йўлланмасини нақд қилишди.

Футзал бўйича Осиё Кубоги. Тожикистон 2-ўрин билан чорак финалга йўл олди

Бу хабарда эса сиз Ўзбекистон - Баҳрайн ўйинидан матнли трансляцияни кузатиб бордингиз.

Футзал бўйича Осиё Кубоги-2022

"B" гуруҳи

3-тур, 01.10.2022

Ўзбекистон – Баҳрайн 6:1

Кувайт Сити, "Саад Ал Абдуллоҳ Ҳалл" спорт мажмуаси. 16.00

Ҳакамлар: Исса Абдулҳуссайн (Кувайт), Труонг Қуок Дунг (Вьетнам), Леунг Чунг Йин (Гонконг)

Таймкипер: Фаҳад Бадир Алҳосани (БАА)

Комиссар: Ричард Жосон (Филиппин)

Голлар: Э.Тўлқинов 6 (Д.Раҳматов), А.Усмонов (Э.Тўлқинов) 20, (С.Жўраев) 30, М.Одилов (И.Ропиев) 22, Ш.Фахриддинов 26, Ҳ.Нишонов (Э.Тўлқинов) 27 - Аммар Ҳасан Али 35

Ўзбекистон (дастлабки бешлик): 1.Рустам Умаров (с), 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов.

Захира: 12.Равшан Элибоев, 2.Анасхон Раҳматов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев, 11.Акбар Усмонов, 13.Шаҳрам Фахриддинов, 14.Давлат Ибрагимов.

Баҳрайн (дастлабки бешлик): 13.Сайид Фадҳел Радҳи Мажид Радҳи Маҳфуз, 4.Фалаҳ Аббос Иса Маҳди Али Юсуф, 6.Аммар Ҳасан Али Майҳад Али, 8.Муҳаммад Радҳи Муҳаммад Носир Муҳаммад Ал Санди (с), 12.Салман Маула Букхш Ҳамза Ҳайдар Муҳаммад.

Захира: 1.Юсуф Абдулла Муҳаммад Солиҳ, 14.Сайид Муҳаммад Ҳамид Сабт Аббос, 2.Солиҳ Аҳмад Мукхаллаф Санжар, 3.Аҳмед Муҳаммад Жасим Али Муҳаммад Антар, 5.Ҳасан Иброҳим Али Ҳусайин Марзуқ, 7.Али Абдулла Жаафар Солиҳ Ал Алавани, 9.Муҳаммад Абдулла Али Абдулазиз Абдулла, 10.Жассам Солиҳ Ҳасан Мансур Анан, 11.Ҳамид Абдулла Абдулраҳмон Ғулом Али

Огоҳлантириш: С.Муҳаммад Аббос 37


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди!

40 - Умаровввв! Дарвозабонимиз дабл пенальтини қайтарди. 

36 - Зарбааа, Д.Ибрагимовнинг зарбасини устун қайтарди.

35 - Гол! Аммар Ҳасан Али рақибнинг биринчи голини киритди.

34 - Рақиблар эркин зарбани ижро этишди, С.Жўраев дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарди.

31 - Умаровдан чиройли сейв!

30 - Гооооолллл, Акбар Усмоновдан дубл!!! С.Жўраевдан пас.

29 - Зарбааа, Рустам Умаровдан супер сейв!!!

27 - Гоооолллл, футзалча гол!!! Элбекдан пас, Ҳ.Нишоновдан гол!!!!

26 - Гоооооллл, Шахрам Фахриддиновввв! Ёш ўйинчимиздан чиройли ва аниқ зарба.

24 - Давлат Ибрагимовнинг зарбасини кипер қайтарди.

22 - Гоооооллл, Машраббб Одиловввв!!!! М.Одилов ва И.Ропиев рақиб ҳимоясини янчиб ташлашди.



Иккинчи бўлим бошланди!


2-турда Тожикистон мағлуб этилган ОФК терма жамоамизни муддатидан олдин плей-оффга чиққани билан ўзбек тилида табриклаган эди.


Биринчи бўлим якунланди.

20 - Гооооллл, Акбаррр Усмонооввв!!!! Акбар бўш қолган дарвозани паркетнинг нариги томонидан нишонга олди.

18 - А.Усмоновнинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

18 - Умаров кучли зарбани қайтарди.

18 - Зарбааа, Д.Раҳматовнинг кучли зарбасини ўйинчи Сайид Фатҳел қайтариб қолди ва ўзи бироз жароҳат олди. Қаттиқ зарба нозик жойга тегди.

17 - Зарбаа, Аммар Ҳасан Алининг навбатдаги кучли зарбаси Умароқ қўриқлаётган дарвозанинг устунига етгиб қайтди.

13 - Уҳҳ, Али Абдулланинг кучли зарбасига яхши ҳам аниқлик етишмади.

13 - Фақат сизларми дедик ва биз ҳам Умаровни ўйновчи киперга айлантирдик.

12 - Рақиб дарвозабони бешинчи ўйинчи бўлиб чиқмоқда.

9 - Бугун мураббийларимиз ҳар тўртлигимизда камида биттадан ёш ўйинчини туширишмоқда.

6 - Гооооллл, Элбеккк Тўлқиноввв!!! Д.Раҳматовнинг пасидан кейин Элбек икки рақибни ортда қолдирди ва киперни ҳам доғда қолдирди. Баракалла!

4 - 30 сония ичида Шахрам Фахриддинов ҳамда Д.Чориев иккита кучли ва аниқ зарба беришди. Рақиб дарвозабони ўз жойида.

3 - Ўйиндаги биринчи зарбани рақибларимиз беришди. Аммар Ҳасан Алининг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Учрашув бошланди. Олға, Ўзбекистон!

- Бугун сардоримиз Рустам Умаров ўйинни биринчи бешликда бошлайди. 

- Ҳар иккала давлат мадҳиялари янгради.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика