Latest news

16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  0 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  0 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  1 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  4 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  5 13:01"Реал" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  13 12:10"Арсенал" 75 млн еврога форвард харид қилмоқчи  9 11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  2 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  4 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  5 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  2 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  3 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  28

Футзал: Осиё чемпионати саралаш баҳсларига аккредитация жараёни бошланди News

Футзал: Осиё чемпионати саралаш баҳсларига аккредитация жараёни бошланди

5-7 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё Чемпионати Марказий Осиё минтақаси саралаш баҳслари учун

ОАВ ҳодимларини аккредитациядан ўтказиш жараёни 25 октябрь куни бошланади.

Осиё чемпионати саралаш баҳсларига аккредитациядан ўтишни истаган ОАВ ҳодимлари 2 ноябрь кунигача аккредитация заявкасини ЎФФ матбуот хизмати электрон почтасига (media@the-uff.com) жўнатишлари керак.

Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган футзал бўйича ОЧ саралаш «А» гуруҳи ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари билан баҳс олиб боради.

Саралаш ўйинлари Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилги Осиё чемпионати баҳслари БАА мамлакатида ўтказилган ва унда Япония терма жамоаси ғолибликни қўлга киритган эди. Ўзбекистон терма жамоаси БААдаги мусобақада чорак финал босқичида ўйнаган эди.

Қуйида 5-7 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган саралаш ўйинлари тақвими келтирилган.

ОЧ саралаш (Марказий Осиё минтақаси)
«А» гуруҳи.
5 ноябрь

16:00. Кирғизстон – Тожикистон
18:00. Ўзбекистон – Туркменистон

6 ноябрь
16:00. Туркманистон – Қирғизистон
18:00. Тожикистон – Ўзбекистон

7 ноябрь
16:00. Тожикистон – Туркманистон
18:00. Ўзбекистон – Қирғизстон
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика