Latest news

21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  1 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  3 19:50Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум" 1:2 (матнли трансляция)  6 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  15 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  12 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  6 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  13 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  2 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0

Баҳодир Аҳмедов: "Асосий мақсадимиз, ёшларни синовдан ўтказиб, Осиё чемпионатида юқори натижаларга эришиш" News

Баҳодир Аҳмедов: "Асосий мақсадимиз, ёшларни синовдан ўтказиб, Осиё чемпионатида юқори натижаларга эришиш"

Хабарингиз бор, шу йилнинг 1-11 февраль кунлари Хитой Тайпейида футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг “В” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Жанубий Корея, Япония, Тожикистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун 31 январь куни “В” гуруҳидаги терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ҳусайн Шодиев (Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи): Терма жамоа Осиё чемпионатига тайёргарликни 10 январь куни бошлади. Йиғин давомида Қозоғистонга сафар уюштириб, “Қайрат” клуби ва Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказдик. Асосий эътибор Японияга қарши дастлабки ўйинга қаратилган. Жамоада ҳеч қандай босим йўқ. Ўтган йили Тайланддаги U-20 Осиё чемпионатида Япония ёшлари билан 5:5 ҳисобида дуранг ўйнагандик. Умид қиламанки, мазкур натижа йигитларимга ишонч келтиради. Ушбу турнирга U-20 Осиё чемпионатида қатнашган 7 нафар футзалчини олиб келганмиз.


Бруно Гарсия (Япония терма жамоаси бош мураббийи): Япония терма жамоаси бир ҳафта давомида ўқув-машғулотлар ўтказди. Йиғин давомида Жаҳон чемпиони саналган Аргентина футзал терма жамоаси билан ўйнадик. Ушбу ўйин тайёргарлик жараёнимизга ижобий таъсир кўрсата олди, деб айта оламан. Осиё чемпионатида ҳар бир ўйинга жиддий ёндошиш керак бўлади.


Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): Эронда бўлиб ўтган саралаш баҳсларидан кейин Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказдик. Тайёргарлик жараёни яхши кечди, таркибимизда ёшлар кўп. Асосий мақсадимиз, ёшларни синовдан ўтказиб, Осиё чемпионатида юқори натижаларга эришиш. Биринчи ўйин Жанубий Кореяга қарши бўлади. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда, дастлабки баҳсни ўз фойдамизга ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.

Ли Санг Жин (Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи): Гуруҳдаги барча рақиблар кучли эканини яхши биламан. Аммо ҳар қандай спорт турида аутсайдер ҳисобланган жамоа кучлиларни юта олиши кўп кузатилади. Биз ҳам кучлиларни ютишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон билан 2014 йили юзма-юз келиб, мағлубиятга учраганмиз. Ўшанда мен бош мураббий ёрдамчиси бўлганман. Бу сафар яхши натижа кўрсатишга умид қиламан.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика