Latest news

01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  3 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  25 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  4 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  5 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1

Футзал. Ўртоқлик ўйини. Беларусь – Ўзбекистон - 4:2 News

Футзал. Ўртоқлик ўйини. Беларусь – Ўзбекистон - 4:2

Кеча оқшом футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Минск шаҳрида Беларусь терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

“Мапид” спорт мажмуасида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўртоқлик учрашуви
Беларусь – Ўзбекистон 4:2
Голлар
: - Ж.Аноров 2 та

Ўзбекистон (Биринчи бешталик): Рустам Умаров, Константин Свиридов, Фарҳод Абдумавлонов, Дилшод Раҳматов, Дилшод Ирсалиев.
Клим Тюгаев, Жавлон Аноров, Даврон Чориев, Андрей Шлема, Илҳом Ҳамроев, Нодир Элибоев, Феруз Фахриддинов, Жамолиддин Шарипов, Суннат Куралов, Даврон Абдураҳмонов.


Бу икки терма жамоа ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бугун Борисов шаҳрида ўтказилади. Ўртоқлик учрашувлари ҳар икки терма жамоа учун жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи қитъа чемпионатларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг саралаш гуруҳ босқичида Саудия Арабистони, Ливан ва Қирғизистонга қарши майдонга тушади. Беларусь терма жамоаси эса Европа чемпионатининг саралаш гуруҳ босқичида Хорватия (10 декабрь), Озарбайжон (11 декабрь) ва Швеция (13 декабрь) билан ҳисоб-китоб қилади.

Европа чемпионатининг финал босқичи Хорватиянинг Осиек шаҳрида ўтказилади. Осиё чемпионати эса 10-21 февраль кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, эртага терма жамоамиз делегацияси Минск шаҳридан Москвага, у ердан Доҳага йўл олади. 5-10 декабрь кунлари Қатар пойтахтида йиғин ва иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика