Latest news

14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  1 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  7 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  9 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  9 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  2 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  1 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  4 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  2 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  1 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  8 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  7 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  28

Футзал. Ўртоқлик ўйини. Беларусь – Ўзбекистон - 3:5 News

Футзал. Ўртоқлик ўйини. Беларусь – Ўзбекистон - 3:5

Кеча оқшом футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Борисов шаҳрида Беларусь терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Бир кун олдин Минск шаҳридаги “Мапид” спорт мажмуасида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Кеча бўлиб ўтган ўйинда эса Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 5:3 ҳисобида зафар қучди.

Ўртоқлик учрашуви, 03.12.2015
Беларусь – Ўзбекистон 3:5
Голлар
: - К.Свиридов, Ж.Аноров, Д.Чориев. Ф.Фахриддинов, автогол

Ўзбекистон (Биринчи бешталик): Клим Тюгаев, Константин Свиридов, Фарҳод Абдумавлонов, Даврон Чориев, Дилшод Ирсалиев.
Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Жавлон Аноров, Андрей Шлема, Илҳом Ҳамроев, Нодир Элибоев, Феруз Фахриддинов, Жамолиддин Шарипов, Суннат Куралов, Даврон Абдураҳмонов.

Бу ўртоқлик учрашувлари ҳар икки терма жамоа учун жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи қитъа чемпионатларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.


Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг саралаш гуруҳ босқичида Саудия Арабистони, Ливан ва Қирғизистонга қарши майдонга тушади. Беларусь терма жамоаси эса Европа чемпионатининг саралаш гуруҳ босқичида Хорватия (10 декабрь), Озарбайжон (11 декабрь) ва Швеция (13 декабрь) билан ҳисоб-китоб қилади.

Европа чемпионатининг финал босқичи Хорватиянинг Осиек шаҳрида ўтказилади. Осиё чемпионати эса 10-21 февраль кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бугун терма жамоамиз делегацияси Минск шаҳридан Москвага, у ердан Доҳага йўл олади. 5-10 декабрь кунлари Қатар пойтахтида йиғин ва иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика